Get Mystery Box with random crypto!

Мусулмон эр уйда қандай бўлади? Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи | Миллион Китоб

Мусулмон эр уйда қандай бўлади?
Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васалламдек бўлади
.

Имом Термизий "Шамойил"да Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади: "У зот ҳам бир башар эдилар. Кийимларини тозалар, қўйларини соғар ва ўз ишларини ўзлари қилар эдилар".

Росулуллоҳ соллоллоҳу алайҳи васаллам аҳли оилаларига жуда ҳам гўзал ва юксак одоб билан муносабатда бўлардилар.

Эркак киши бу ишларни қилишлари мажбурий эмас, аммо суннатга амал қилишда Аллоҳга муҳаббат исбот қилинади. Натижада эса Аллоҳ бизга муҳаббат қилади.

Аллоҳ Ўзи суйган бандасини қиёмат кунида хатоларини кечириб, жаннати билан хурсанд қилади.

@ShavkatHasan