#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР • Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат т | MILLIONERLAR 🇺🇿
#РАМАЗОНИЙ_ТАВСИЯЛАР
• Рамазон ойида ҳар кеча икки ракаат таҳажжуд намози ўқиб қўйинг! - Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой таҳажжуд ўқиганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз. • Рамазон ойида ҳар кеча алоҳида уч бора «Ихлос» сурасини ўқиб қўйинг! - Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой Қуръон хатм қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз. • Рамазон ойида ҳар кеча имкон топиб, маълум маблағни садақа қилиб қўйинг! - Шунда Қадр кечасини топсангиз минг ой садақа қилганликдан кўра ҳам афзал савобга эришасиз. - Қадр кечаси минг ойдан кўра яхшидир! • Қадр сураси-3. • Бу тавсияни имкон қадар тарқатинг-ки, унга ким амал қилса савобига сиз ҳам шерик бўласиз! • Зотан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган саҳиҳ ҳадисда: «Ким яхшиликка далолат қилса унга ҳам амал қилганнинг ажридек бўлади»-, деганлар. • Ибн Ҳиббон ва Термизийлар ривоят қилишган. • Рамазон кирганидан бошлаб фитна-фасод билан машғул бўлаётган ғийбатчи майдагапларни ўз аянчли ҳолида тарк қилинг! • Ахир улар рамазоний файздан бебаҳра бўлишса сизу-бизнинг қўлимиздан нима ҳам келарди?! • Унутманг! • Нажот Аллоҳ таолога қочишдадир: «Бас, Аллоҳга қочинглар...» Зариат сураси-50.