Get Mystery Box with random crypto!

«Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга оли | MILITSIYA UZB | Расмий канал

«Крокус»даги теракт иши бўйича яна бир тожикистонлик қўлга олинди

Россия Хавфсизлик кучлари «Крокус Сити Холл»даги теракт ишига алоқадор яна бир шахсни – Тожикистон фуқароси Жумахон Бегижонович Қурбоновни ҳибсга олди. Бу ҳақда РБК хабар берди.
Қўлга олинган шахс Тожикистоннинг Фархор шаҳрида, 2003 йилда туғилган. У Россия Жиноят кодексининг 205-моддаси (одамнинг қасддан ўлимига олиб келадиган террорчилик ҳаракатини содир этиш) билан айбланмоқда.

Қурбонов айнан қайси қилмиши учун ушлангани хабарда батафсил келтирилмаган.

Аввалроқ, терактга бевосита алоқадорликда гумон қилинаётган 4 нафар шахс – Далержон Мирзоев, Саидакрами Ражабализода, Шамсидин Фаридуни ва Муҳаммадсобир Файзов, шунингдек, билвосита алоқадор 10 нафарга яқин киши ҳибсга олинган эди. Уларнинг барчаси Тожикистон фуқаролари экани айтилмоқда. 

@Militsiya_Uzb