Get Mystery Box with random crypto!

Жиззахдаги ЙТҲда 2 киши эмас 3 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди | MILITSIYA UZB | Расмий канал

Жиззахдаги ЙТҲда 2 киши эмас 3 киши ҳалок бўлгани маълум бўлди

15 апрел куни Ғаллаорол туманида катта тезликда ҳаракатланган Ласетти мактабга кетаётган 2 нафар ўқувчини уриб юборгани ва улар ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Болалар ўқийдиган ўқитувчилардан бирининг маълум қилишича, ўша куни 26 ёшли ҳайдовчи икки эмас, 3 нафар болани уриб юборган. Ўша куни Ласеттида талаба қиз ҳам бўлган ва ҳодисада у ҳам вафот этган.

Бироқ Жиззах вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизмати тарқатган видеолавҳада учинчи бола ва талаба қиз ҳақида умуман маълумот берилмади.

Шунингдек, видеолавҳада ҳайдовчи аҳоли пунктида машинасини соатига 100 км тезликда бошқарганини айтганди. Гувоҳлар эса у соатига 160 км тезликда ҳаракатланганини айтишмоқда.

@Militsiya_Uzb