Get Mystery Box with random crypto!

#Ана_холос Космосдан ташланган мусор уйнинг томини тешиб ўтд | MILITSIYA UZB | Расмий канал

#Ана_холос
Космосдан ташланган мусор уйнинг томини тешиб ўтди

2024 йилнинг 8 март куни АҚШинг Флорида штатидаги уйларнинг бирини томини ва шифтини ўткир ва қаттиқ жисм тешиб ўтди.

Дастлаб у номаълум косим жисм дейилган эди, лекин кейин маълум бўлишича у NASAга тегишли космик ускунанинг бир бўлаги бўлиб чиқди.

Космик агентлик ҳисоб китобларига кўра, оғирлиги 2,6 тонна бўлган фойдаланиш муддати тугаган батарея блоки Ер атмосферасида тўлиқ ёниб кетиши керак бўлган. Лекин иссиқликка бардошли металлдан ясалган ушбу жисм ер юзигача етиб келган.

Энди уй эгаси етказилган зарарни NASAдан суд орқали ундириб олмоқчи.

@Militsiya_Uzb