Get Mystery Box with random crypto!

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration

Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration T
Kanaldagi mavzular:
Rasmiy
Vatandoshlar
Telegram kanalining logotibi migratsiyaagentligi — Tashqi mehnat migratsiyasi agentligi / The Agency for External Labour Migration
Kanaldagi mavzular:
Rasmiy
Vatandoshlar
Kanal manzili: @migratsiyaagentligi
Toifalar: Sayohat
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 228.79K
Kanalning ta’rifi

Tashqi mehnat migratsiyasi agentligining rasmiy Telegram-kanali
Murojaat uchun:
71 202 33 55, 71 200 00 61 yoki 1282

Ratings & Reviews

2.33

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 256

2022-02-02 14:50:17
#Pilot_loyiha

Фарғона ва Бухорода хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов ўтказилди

Фарғона ва Бухоро вилоятларида хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун Россия Федерациясининг "ЦЭНКИ" ва "СтройКрафт" корхоналаридаги бўш иш ўринлари бўйича танлов бўлиб ўтди.

Қурилиш соҳасида меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун фуқароларни Россия Федерациясига ишга жалб қилиш бўйича пилот лойиҳаси доирасида ташкил этилган танловда номзодлар касбий малака ва тил билиш даражасига кўра суҳбат асосида иш берувчи вакиллари томонидан танлаб олинди.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
8.8K views11:50
Ochish/sharhlash
2022-02-02 13:31:26
Uzbekistan Airways Express багаж нормасини 23 кг гача оширди

Uzbekistan Airways Express`нинг «тўлиқ эконом» форматидаги барча қатновларида багаж нормаси 1 февралдан 15 кг/158 смдан 23 кг/158 см гача оширилди.

Эндиликда авиачипта харид қилинган санадан қатъий назар йўловчилар «тўлиқ эконом» форматида 23 кггача юк олиб кетишлари мумкин бўлади.

Ушбу қатновларда қўл юки нормаси ўзгармай қолган — 5 кг/115 см гача.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
9.4K views10:31
Ochish/sharhlash
2022-02-02 11:57:30
#Pilot_loyiha

Новосибирскда ишлаётган юртдошларимиз яшаш ва иш шароитлари ўрганилди

Россиянинг Новосибирск шаҳридаги мамлакатимиз бош консулхонаси ва Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ваколатхонаси масъул ходимлари мазкур ҳудудда пилот лойиҳа бўйича вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошираётган юртдошларимиз билан учрашиб, уларнинг яшаш ва иш шароитларини ўрганди.

Ўрганиш жараёнида меҳнат мигрантлари меҳнат хавфсизлиги ва яшаш жойларидаги шароитлар танловларда иш берувчи вакиллари томонидан айтилганидек эканлигини таъкидлади.

Юзага келган муаммоли масалалар бартараф этилди. Иш берувчи давлатнинг қонун қоидаларига риоя этиш ва тақиқланган оммавий намойишларга қўшилмаслик тўғрисида тавсиялар берилди.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
9.5K views08:57
Ochish/sharhlash
2022-02-02 10:42:05
Ташқи меҳнат миграцияси тизимида коррупцион ҳолатларнинг олдини олиш бўйича қандай ишлар амалга оширилмоқда?

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
9.0K viewsedited  07:42
Ochish/sharhlash
2022-02-02 09:46:31 #Germaniya #Ausbildung

Германиянинг "Ausbildung" лойиҳасида иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Германиядаги ҳамкор ташкилот билан биргаликда узоқ масофага юк ташувчи автомобиль ҳайдовчилиги учун касбий таълим ва иш таклиф қилади.

Иш тури: узоқ масофага юк ташувчи автомобиль ҳайдовчиси ва уларга хизмат кўрсатиш учун касбий таълим.

Таълим вақти: 3 йиллик (6 ҳафта назарий таълим, 3 ой амалиёт). Ушбу давр мобайнида 810 евро (Брутто) даромад олиш мумкин, кейинчалик 2 - 2,5 минг евро ойлик иш ҳақи тўланадиган доимий ишга ўтказилади.

Номзодлар учун талаблар:

18-35 ёш;
ўрта-махсус дипломи (техник ёки машинасозлик соҳада дипломга эга бўлганларга афзаллик берилади);
В,С ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлган номзодларга афзаллик берилади;
Гёте институтининг B1 даражасидаги немис тилини билиш сертификати (инглиз тили қўшимча);
судланмаган бўлиши лозим.

Дастурда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш

Қуйидаги ҳужжатларни юклаши лозим:

а) хорижга чиқиш паспорти;
б) ўрта-махсус таълим дипломи;
с) немис тилидан B1 сертификати;
д) тўлдирилган таржимаи ҳол (анкета немис тилида).

Батафсил маълумот

Мурожаат учун: +998-71-202-33-55

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Телеграм | Facebook | Youtube | Веб-сайт
12.2K viewsedited  06:46
Ochish/sharhlash
2022-02-02 07:06:41 #Pilot_loyiha Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига! Россия Федерациясининг салоҳиятли иш берувчилари томонидан Москва, Санкт-Петербург шаҳарлари, Амур ва Москва вилоятларида Ўзбекистон фуқаролари учун қурилиш соҳасининг 60 дан ортиқ йўналишлари…
9.5K views04:06
Ochish/sharhlash
2022-02-01 16:12:42 #Turkiya #vakansiya

Туркия Республикасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Туркия Республикасининг "ASA IS GÜCÜ YÖNETIM DANISMANLIGI ANONIM SIRKETI" томонидан меҳмонхона бизнеси соҳасида фуқаролар ишга таклиф этилади.

Иш тури: меҳмонхона хизматчиси (reception, ошпаз ёрдамчиси ва хона хизмати (горничная)).

Иш вақти: 6/1 графикда;

Имтиёз:
яшаш жойи, озиқ-овқат, транспорт харажатлари иш берувчи томонидан тақдим қилинади.

Ойлик иш ҳақи: 330-400 АҚШ доллари миқдорида (иш тажрибаси ва хорижий тил билишига қараб).

Харажат: Туркияда ишлаш ҳуқуқини берувчи ҳужжатни расмийлаштириш харажатлари номзод ҳисобидан.

Номзодлар учун талаблар:

18-35 ёш;
одамлар билан мулоқот қилиш қобилияти;
рус ёки турк тилини билиш.

Дастурда иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш.

Мурожаат учун: +998-71-202-33-55

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
9.6K views13:12
Ochish/sharhlash
2022-02-01 13:31:04
Баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олган фуқарога ёрдам кўрсатилди

Фарғона вилояти Қўқон шаҳрида туғилиб ўсган 36 ёшли фуқаро М.Ш. 2021 йилнинг июль ойида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун Россия Федерациясига боради. Шу йили 16 октябрь куни қурилиш объектида ишлаётган вақтида бахтсиз ҳодиса оқибатида баландликдан йиқилиб, оғир тан жароҳати олади.

Фуқаро М.Ш.нинг яқин таниши Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Санкт-Петербург шаҳридаги ваколатхонасига уни шифокор назоратида Ўзбекистонга қайтаришда амалий ёрдам сўраб мурожаат қилди.

Хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширувчи фуқароларни қўллаб-қувватлаш ҳамда уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш жамғармаси томонидан М.Ш.га ёрдам кўрсатилди. У шифокор назоратида Ватанимизга олиб келинди.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.5K viewsedited  10:31
Ochish/sharhlash
2022-02-01 12:25:19
2022−2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисидаги Президент фармони қабул қилинди.

Ушбу стратегиянинг 86-мақсади хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини таъминлаш ҳамда самарали миграция сиёсатини юритишга бағишланган.

Ушбу мақсадда:
Хорижий давлатларда ишлаш истагида бўлган камида 300 минг нафар фуқарони касб-ҳунар ва хорижий тилларга ўқитишни амалга ошириш;

Хавфсиз, ташкиллаштирилган хорижий меҳнат миграциясига 400 минг нафар фуқарони юборишни ташкил этиш, хорижда меҳнат қилаётган фуқаролар ҳақ-ҳуқуқларини таъминлашга манзилли кўмак кўрсатиш;

Меҳнат миграциясидан қайтиб келган фуқаролар бандлигини таъминлаш ва реинтеграция қилиш чораларини кўриш, “Ўз келажагимга ўзим инвестор” лойиҳасини самарали амалга ошириш кабилар кўзда тутилмоқда.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
7.6K viewsedited  09:25
Ochish/sharhlash
2022-02-01 10:33:41
#Pilot_loyiha

81 нафар фуқаро ишлаш учун Россияга жўнаб кетди

Пилот лойиҳа доирасида республикамиз бўйлаб Россия Федерациясининг қатор йирик иш берувчи ташкилотлари бўш иш ўринлари учун ташкил этилган танловлардан муваффақиятли ўтган 81 нафар юртдошимиз Москвага жўнаб кетди.

Тошкент халқаро аэропортида фуқаролар билан тарғибот-ташвиқот ишлари олиб борилди. Уларга тарқатма материаллар берилди.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, тиббий кўрик ва ишлаш ҳуқуқини берувчи патент учун керак бўладиган аксарият ҳужжатларни расмийлаштириш жараёнлари Ўзбекистонда амалга оширилмоқда.

Россия Федерациясида қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун танлов жараёнлари давом этади.

Каналга обуна бўлиш
https://t.me/migratsiyaagentligi
8.0K viewsedited  07:33
Ochish/sharhlash