Get Mystery Box with random crypto!

2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида меҳнат мигра | MIGRANT-UZ NO RASMIY KANAL RASMIY XABARLAR

2021 йилга мўлжалланган давлат дастури лойиҳасида меҳнат миграцияси соҳасида қуйидагилар кўзда тутилмоқда:

Хорижга ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган ва хорижий тил ҳамда касблар бўйича малака имтиҳонларини муваффақиятли топширган фуқароларни рағбатлантириш тизимини жорий қилиш:

“Labor-migration” дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган, хорижий тиллар ёки касбларга ўқиган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга хорижий тиллар ёки касб бўйича муваффақиятли топширилган малака имтиҳони харажатларини тўлаб бериш, хорижга кетиш учун йўл транспорт чиптасини харид қилишга базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида субсидия бериш;

ривожланган давлатларга (Европа мамлакатлари, Япония, Шимолий Америка давлатлари, Австралия ва бошқалар) ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга мазкур мамлакатларда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун “ишчи виза”ни расмийлаштириш харажатларини қоплаб бериш.


MIGRANT-UZ  |  RASMIY KANAL
Каналга уланиш:

@Migration_uzb