Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистондаги Корея элчихонаси виза беришни бошлайди Элчихо | MIGRANT-UZ NO RASMIY KANAL RASMIY XABARLAR

Ўзбекистондаги Корея элчихонаси виза беришни бошлайди

Элчихона сайтида чиққан хабарга кўра, виза бериш 29 январдан бошланади. Бу ҳақда «Корея суҳбатлари» канали хабар берди.

Кимлар виза учун ариза топшира олади? Узоқ муддатли виза аризачилари (талабалар, ишчилар, этник корейслар, сармоядор виза аризачилари ва ҳ.к.) Тўлиқ маълумотни элчихона сайтида кўрсатилган агент фирмалар орқали олиш мумкин.

Виза аризасини кўриб чиқиш муддати энди камида 4 ҳафта бўлади (аввал ўртача 2 ҳафта эди — изоҳ бизники). ТEЛEКС виза аризаси эса камида 2 ҳафта давомида кўрилади.
* Виза кўриб чиқиш муддати фақат фавқулодда ҳолатларда ёки гуманитар сабабларга кўра қисқартирилиши мумкин.

Виза аризаларини қабул қилиш кунлари: душанба, чоршанба ва жума 10:00 дан 12:00 гача (юқоридаги кунлар ҳужжат топширувчи агентликлар учун. Аризачилар агент-фирмаларга исталган кунда ариза беришлари мумкин — изоҳ бизники).
Виза бериш кунлари: чоршанба ва жума 15:00 дан 17:00 гача.

Қисқа муддатли визалар (туризм, қариндошни кўргани бориш ва ҳ.к.) учун аризалар ҳозирча қабул қилинмайди. Истиснолар бор.

Элчихона виза бериш яна тўхтаб қолмаслиги учун Кореяга кетаётган барча фуқароларни карантин қоидалари ва бошқа тартиб-қоидаларга сўзсиз амал қилишга чақиради.

Хабарда, шунингдек, бир хил саволлар билан элчихонага қайта-қайта қўнғироқ қилиш визани кўриб чиқаётган ходимларнинг ишини секинлаштириши айтиб ўтилган.

Эндиликда чет элда чиқиб ишлашга тегишли Ишончли Хабарлар Фактлар янгиликлар MIGRATION XABARLAR каналига қўйилади!

IGRATION XABARLAR | RASMIY KANAL
Каналга уланиш:
@migration_xabarlar
https://t.me/joinchat/RVXb_jEVDySsu3jH