2022-09-05 15:42:46
Ассалому алайкум мусофирчиликдаги юртдошлар!
Бизда сиз учун ажойиб таклиф бор!
Топаётган пулингизни баракалироқ қилиш ва пулни тўғри бошқаришни истайсизми?
Ҳар бир мигрантнинг пул топишдан асосий мақсади уй-жой, машина сотиб олиш, фарзандларини ўқитиш, уларнинг тўйларини кўнгилдагидек ўтказиш ва фаровон ҳаётга эришишдир. Кимлардир маблағларини жамлаб тадбиркорлик қилишни ният қилишган.
Лекин, ҳамма ҳам мақсадларига осонликча эришавермайди. Бунга эса ҳар бир мигрантда ўзига хос сабаблар бор. Кимдир кундалик ҳаражатларидан орттиролмайди, яна кимдир кўп пул топса-да, пулида барака йўқ. Кимлардир эса бор пулидан қандай фойдаланишни билмай ҳавога совуришади.
Биз жамоамиз билан сизнинг молиявий муаммоларингизни ўрганишга қарор қилдик.
Илтимос, пул топиш ва уни бошқариш билан боғлиқ муаммоларингиз бўлса атрофлича тушунтириб изоҳларда ёзиб қолдиринг .
Жавобларингиз асосида IMAN Invest компаниясининг молиявий мутахассислари билан биргаликда муаммоларингизга тавсия ва ечимлар берамиз.
Бу хабарни дўстларингизга улашишда ҳам фаол бўлинг, шоядки шу билан кимгадир ёрдамингиз тегса!
https://t.me/migrantuzb - обуна бўлинг
https://migrantmobi.taplink.ws/ - бизни кузатиб боринг
6.3K viewsedited 12:42