2022-09-30 19:15:40
#muhojir_kundaligi #Kanada
9 ойлик назорат, бепул гинеколог ва имтиёзлар — Канадада туғилишнинг ўзига хос хусусиятлариАллоҳнинг марҳамати билан биринчи фарзандим дунёга келди. Ўзимиз ҳам фарзандимизнинг Канадада туғилишини хоҳлагандик.
Изоҳлардаги барча табрикларни ва яхши ниятларни ўқиб чиқдим. Барчангизга ташаккур. Ҳаммангизни ҳурмат қиламан.
Энди Канадада туғилишнинг ўзига хос хусусиятлари ҳақида қисқача гапириб ўтмоқчиман:
9 ойлик ҳомиладорлик даврида бола тўлиқ давлат назоратида бўлди;
5 нафар гинеколог ажратилди ва туну кун она қорнидаги болани назорат қилиб туришди. 24 соат она ва шифокорлар ўртасида алоқани таъминлашди.Барчаси мутлақо бепул!
9 ой давомида барча анализ ва кўриклар тўлиқ амалга оширилди. Барчаси бепул!
Туғилиш жараёнида шахсан ўзим қатнашдим. Ҳоспиталга келганимиздан алоҳида ҳамшира ажратилди. Бундан ташқари, бир катта тажрибага эга гинеколог доимий назорат қилиб турди.Ҳаммаси бўлиб 5 нафар шифокор доимий назорат қилишди.
Шифокорларнинг муомиласи шунчаки "дахшат". Ҳали ўзимиз фарзандимизга бундай меҳрибончилик кўрсата олмадик. Барча хизматлар самимий ва бепул!
Шифохонада 3 маҳал овқат бериляпти. Шифокорларнинг доимий назорати ўрнатилган. Бола учун нима керак бўлса бериляпти(ҳатто кийим кечагигача). Мутлақо бепул!
Уйга жавоб берилгандан сўнг ота - онанинг хоҳишига қараб 3 ойдан 6 ойгача бир шифокор ажратилар экан ва ҳар куни уйга келиб, болани кўрикдан ўтказиб, онага ёрдамлашар экан.
Алоҳида бир палата ажратилган. Шифохонага киришда ҳам чиқишда ҳам ҳеч қандай пуллик хизмат йўқ. Тўғриси, хурсандчилигимдан ва шифокорларнинг меҳрибончилигидан ўзим кўнглимдан чиқариб у - бу нарса қилмоқчиман ва розиман!
Одамгарчилигинг, инсофинг, меҳрибончилигинг ва ғамхўрлигинг учун ташшаккур сенга Канада!
Хуллас, фарзандимга ўзимнинг ҳам ҳавасим келяпти. Аллоҳ узоғидан суюнтирсин!
Туғилгандан сўнг ўнг қулоғига азон, чап қулоғига такбир айтдим. Ва яна қулоғига: «Отанг рози бўладиган эмас, Аллоҳ ва пайғамбаримиз рози бўладиган фарзанд бўлгин. Мен сенинг ризқингдан эмас, иймонингдан ҳавотирда бўламан. Болам! Умматга, динга муносиб хизмат қиладиган буюк олим, қори бўлгин», деб тайинладим. Ўзлигини, ўзбеклигини унутмайди иншааллаҳ!
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Аллоҳнинг қиличи деб атаган саркарда Халид ибн Валид саҳобадек адолатли, лидер, баланд бўйли, жасур, динига маҳкам ва Пайғамбаримизни севадиган уммат бўлсин деб, исмини ХАЛИД қўйдик.
Алҳамдулиллаҳ, Аллоҳдан нимани ёлвориб сўраган бўлсам барчасини беряпти. Фақат биз баъзида шошиламиз экан ҳикматини билмасдан. Ўзинга шукр. Қудратинг, ҳикматинг, ҳисоб - китобинг ва марҳаматинг олдида тиз чўкаман, Ё Роҳман!
Раҳматилло ИСРОИЛОВОбуна бўлинг https: //t.me/migrantuzb
10.1K viewsedited 16:15