Get Mystery Box with random crypto!

​​#muhojir_kundaligi #Amerika Америкага қандай қилиб келиш м | Migrant.uz axborot-xizmat portali

​​#muhojir_kundaligi #Amerika
Америкага қандай қилиб келиш мумкин?

Мендан Америкага қандай бориш мумкин деб кўп сўрашади. Жавобим: фақат самолётда. Ҳазил.

Албатта, ҳамма сўровчиларни қизиқтирадиган масала — Америкага виза олиш. Мен Америкада яшаяпман дегани ҳар қандай вазиятдаги одам учун бу ерга келиш йўлларини айта оламан дегани эмас. Менинг иммиграция бўйича ҳуқуқчиликка даъвойим йўқ. Лекин ўз тажрибамни ўртоқлаша оламан.

Мен Ўзбекистонда бакалаврни битирганман, ўқишни тамомлагач соҳам бўйича 2 йил ишлаганман, IELTS'дан 7 олганман. Америкага малака ошириш курсларида ўқигани келганман.

Кимнинг вазияти мендака бўлса ва Америкага келмоқчи бўлса, куз ёки баҳор ойларида “extension course”ларда ўқиш бўйича имкониятлар қидирсин. IELTS'дан камида 7 (TOEFL iBT’дан 95+) олган бўлишингиз ва иш тажрибаси — бундай курсларга киришнинг шарти.

Хўп, вазияти бошқачаларчи? Америкада ҳамма ҳам малака оширмаяпти-ку, инглиз тилини билмаса ҳам кетганлар бор-ку, дерсиз. Ҳақ гап. Мен сизларга денгиз ортидан туриб визалар ҳақида маълумот беришни хоҳлайман. Лекин ўзимча ўзим эмас, ўша визаларни олган одамлар ҳикояларини етказиб берганим маъқул.

Саидазиз АЪЗАМОВ

https://t.me/migrantuzb - обуна бўлинг

https://migrantmobi.taplink.ws/ - бизни кузатиб боринг