Get Mystery Box with random crypto!

​​#muhojir_kundaligi #hujjatlar #Rossiya Россияда паспортини | Migrant.uz axborot-xizmat portali

​​#muhojir_kundaligi #hujjatlar #Rossiya
Россияда паспортини йўқотиб қўйганлар нима қилиши керак?

Шунга ҳам 11 йил бўлибди!

Мен паспортини йўқотиб Новосибирскдаги консулхонага келганларга Ўзбекистонгача фалон пулга "...паспортингларни тўғрилаб, олиб бориб қўямиз", деб, алдаб, пулини оладиган аблаҳ фирибгарларни "нонини яримта" қилиб, ўзим қонуний йўлларини ўргатиб, ишларини осонлаштириб берардим.

Баъзилари "ақллилик" қилиб, фирибгарларга бор пулларини бериб қўйиб, Қозоғистон чегарасида уйларидан яна қўшимча пул чақирмагунларича фирибгарлар қўлида "асир" бўлиб ўтиришарди.

_Мусофир юртда тил билмаслик, қонунларни билмаслик, фирибгарлар учун тайёр "тирик гўшт" деганидир.

Алам қиладиган жойи, ўша фирибгарлар ҳам ўзимизнинг миллат одамлари эканлиги.

Ҳозир Россияда мигрантларнинг аҳволи бундан ҳам оғирроқ. Авваллари уларни ўзимизнинг миллатдан бўлган фирибгарлар хотиржам алдаб, ишлатиб, пулларини бермаган бўлса, ҳозирда бу иллат русларга ҳам "юққан".

Энди рус иш берувчиларининг кўпчилиги Ўзбекистондан борган ишчиларни хоҳлаганларича хорлаб ишлатмоқдалар. Чунки ўзбегимни ҳимоя қиладиган ташкилотнинг ўзи йўқ.

Ўзини гўёки ўзбекни ҳимоя қилувчи ташкилот деб атаб, ўзбек диаспораси ташкил қилган баъзи пасткашлар эса русларга яхши кўриниш учун йигитларимизни уруш ўчоғига сафарбар қилишгача бормоқда.

Агар Россияда ишламоқчи бўлсангиз, биринчи ўринда тилни ўрганинг. Сизга иш ваъда қилган одам ишончли эканига ишонсангизгина боринг.

Катта пул ва енгил иш ваъда қилишса ишонманг (катта пул ва енгил иш руслардан ортмайди).

Паспортингизни йўқотиб қўйсангиз ёки мажбуран олиб қўйишса ваҳимага тушманг, дарҳол яқинроқдаги полицияга холат юзасидан ариза беринг, полиция бўлимида сизни аризангизни қабул қилиб олишгани ҳақида қўлингизга «талон-уведомление» ёзиб беришади.

Сиз қўлингиздаги «талон-уведомление» билан паспортингиз топилгунга қадар бемалол ҳаракатланишингиз мумкин.

Ёки қўлингиздаги ҳужжат билан ўзингизга яқинроқ Ўзбекистон Республикаси консулхонаси бўлимига учраб,
#Ватанга\қайтиш_гувоҳномаси олиб, 30 кун мобайнида Ўзбекистонга қайтишингиз имконияти бор.

Аллоҳ сафарингизни хайрли ва баракотли қилсин!

Муҳаммад ИКРОМ

https://t.me/migrantuzb - обуна бўлинг

https://migrantmobi.taplink.ws/ - бизни кузатиб боринг