Get Mystery Box with random crypto!

#xabarlar #elchixona #Rossiya Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош | Migrant.uz axborot-xizmat portali

#xabarlar #elchixona #Rossiya
Ўзбекистоннинг Москвадаги Бош консулхонаси Мустақиллик байрамида фуқаролар қабулини тўхтатади

Ўзбекистон халқи Мустақилликнинг 31 йиллигини кенг нишонлаш арафасида. Бу кунни чет эллардаги ватандошларимиз ҳам катта байрам сифатида нишонлайдилар.

Муҳожирликда юрган ҳамюртларимиз турли масалалар юзасидан мурожаат қиладиган Ўзбекистон Республикасининг Россиядаги Бош консулхонаси Мустақиллик байрами кунларида дам олади.

1-4 сентябрь кунлари фуқаролар қабули вақтинча тўхтатилади.
Байрам кунлари ўтгач, 5 сентябрдан консулхона ўз ишини одатдаги тартибда давом эттиради.

https://t.me/migrantuzb - обуна бўлинг

https://migrantmobi.taplink.ws/ - бизни кузатиб боринг