Get Mystery Box with random crypto!

​​#saylgohlar #Rossiya #foydali Москвада қаерда ҳордиқ чиқа | Migrant.uz axborot-xizmat portali

​​#saylgohlar #Rossiya #foydali
Москвада қаерда ҳордиқ чиқариш мумкин?

Россияга юртдошларимизнинг кўпчилиги ишлаб, яхшироқ пул топиш учун боришади. Меҳнат қилган одам дам олиш, ҳордиқ чиқаришга етарлича вақт ажратиши зарур. Бугун сизга Москвадаги сокин, табиати гўзал бўлган хиёбонлар манзили ва улар ҳақда маълумотларни берамиз.

1. "Царицыно. Пейзажный парк и пруды"

Царицино пейзаж парки 1775 йилда ташки этилган. Паркнинг ёнида ҳовузлар бор. Атрофи дарахтлар билан ўралган. Куз кириши билан боғ тилла ранга киради.

МАНЗИЛ

2. "Парк искусств Музеон"

Бу санъат боғи ижодкор, сокин ва айни пайтда қайноқ одамларни ўзига чорлайди. Боғда сиз табиатнинг гўзал манзарасидан баҳра оласиз.

МАНЗИЛ

3. "Парк имени Льва Толстого (Химки)"

Химкидаги яшил боғ. У ерда пляж, ҳайвонот бурчаги мавжуд. 2016 йилнинг ёзида Москва вилоятидаги энг яхши парк сифатида тан олинган.

МАНЗИЛ

4. "Парк «Новодевичьи пруды»"

Москвадаги энг чиройли, сокин ва романтик боғлардан бири. Муҳожирлар бўш вақтларида бу боққа бориб, Россиянинг гўзал табиатидан баҳраманд бўлишлари мумкин.

МАНЗИЛ

5. "Парк «Эко-берег» (Химки)"

«Эко-Берег» замонавий боғлар сирасига киради. Паркда спорт билан шуғулланишни истаганлар учун жиҳозлар, пляж мавжуд. Боғдаги эътиборга энг молик жиҳат эко йўлаклар ва ҳовуз ҳисобланади.

МАНЗИЛ

6. "Парк «Зарядье»"

Россиянинг энг гўзал паркларидан бирига боришга нима дейсиз. “Зарядье” боғи Москванинг 870 йиллиги муносабати билан ташкил қилинган. Боғда "VR-полет" мавжуд, бу орқали сиз Сталин осмонўпар бинолари, Қизил майдон, Останкино минораси ва бошқа жойлар бўйлаб кичик саёҳатни амалга оширишингиз мумкин.

МАНЗИЛ

7. "Парк «Сокольники»"

«Сокольники» боғи Москвада оиласи билан яшаётган мухожирлар дам олиши мумкин бўлган жойлардан бири. Болаликда қор ерни музлатган пайти маҳаллада дўстларингиз билан конки, чанғи учган бўлсангиз керак. Россияда эса бунинг учун «Сокольники» бор.

МАНЗИЛ

8. "Нескучный сад"

60 гектарли ўрмон, ўзун йўллар, тарихий жойларни кўришни истаётган бўлсангиз, унда бу боққа бориб кўринг. У ер сокин ва тарихий жойлиги билан одамларни ўзига жалб қилади.

МАНЗИЛ

9. "Парк «Измайловский»"

Бу парк табиатни яхши кўрадиган мигрантларимизга ёқиши керак. Боғнинг ҳудуди 310 гектарни ташкил этади. Экологик тоза жой. Боғ икки қисмга бўлинган:
— маданият ва истироҳат,
— ўрмон боғи.

МАНЗИЛ

10. "Парк «Бабушкинский»"

1955 йил 1 май замонавий боғнинг очилган куни. Ёзда бу ерда мусиқали фавворалар, очиқ осмон остида фильмлар намойиш этилади. «Бабушкинский» маданият ва истироҳат боғининг майдони тахминан 7 гектарни ташкил қилади.

МАНЗИЛ

Мақолани суратлар билан ўқиш учун бу ерни босинг.

https://t.me/migrantuzb - обуна бўлинг

https://migrantmobi.taplink.ws/ - бизни кузатиб боринг