Get Mystery Box with random crypto!

Қурилиш соҳасида хорижда ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти | MIGRANT NEWS ™

Қурилиш соҳасида хорижда ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

2023 йил 15 февраль куни соат 13:30 да
, Россия Федерацияси, Амур вилоятидаги ООО "ПСП" қурилиш корхонаси томонидан қурилиш соҳасида ишлаш истагида бўлган фуқаролар учун онлайн танлов ўтказилади.

ТАКЛИФ ЭТИЛАЁТГАН МУТАХАССИСЛИК:

1. ЭЛЕКТРИК-МОНТАЖНИК
2. ПАЙВАНДЧИ (камида 1 йил иш тажрибаси бўлиши шарт)
3. СЛАБАТОЧНИК
4. КАМЕРА МОНТАЖ ИШЛАРИ
5. КАФЕЛЬ ТЕРУВЧИ
6. ГИПСАКАРТОН УСТАСИ
7. БЎЁҚЧИ-СУВОҚЧИ (юқори малакали)

МАОШ: ўртача 33 000 - 50 000 Россия рубль (соатбай тўланади, бажарилган ишга қараб ошиб боради)

Иш берувчи томонидан қуйидаги харажатлар қоплаб берилади (бир йил ишлаб бериш шарти билан):

1. Авиа билет
2. Патент ҳаражатлари (ишлаш учун рухсатнома)
3. Ётоқхона
4. 3 маҳал иссиқ овқат
4. Махсус ишчи кийим

НОМЗОДГА ҚЎЙИЛГАН ТАЛАБЛАР:

- Камида 1 йиллик иш тажриба;
- РФга кириш таъқиқ бўлмаган;
- Муқаддам судланмаган;

Танловда қатнашмоқчи бўлган фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан қуйида кўрсатилган манзилга белгиланган вақтида келишлари сўралади.

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
+99895-202-33-55. +99895-204-33-55
Мўлжал: "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 2-қавати.

Ахборот каналларимизни кузатиб боринг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt