Get Mystery Box with random crypto!

Иссиқхона соҳасида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқар | MIGRANT NEWS ™

Иссиқхона соҳасида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатга!

Таклиф этилаётган бўш иш ўринлари:
Иссиқхона ишчиси (сабзавот етиштириш, парваришлаш, териш, йиғиштириш)

Танлов 2023 йил, 19 январь куни соат 10:30да бошланади

Иш берувчи ташкилотлар: Россия Федерациясининг ГК "Мерос" (ООО "МСК Гарант", ООО "Стандарт плюс", ООО "Новые люди", ООО "Мерос Солюшн") ташкилотлари

Ойлик маош: ўртача 40 000 - 45 000 рубл (бажарилган ишга қараб ҳисобланади)

Номзодлар учун талаблар:

21-45 ёшгача бўлган эркак ва аёллар; оилавий (эр-хотин) ишлаши ҳам мумкин
Рус тилини мулоқот даражасида билиш;
Ўзбекистондан чиқишга ва Россия ҳудудига киришга таъқиқ қўйилмаган бўлиши.

Қуйидаги харажатлар иш берувчи корхона томонидан қоплаб берилади:

3 маҳал иссиқ овқат
Турар жой
Авиабилет (иш жойига етиб боргач, кредит олиб узиш шарти билан)

Юқоридаги бўш иш ўринларига ўтказиладиган танловда иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар ўзлари билан биометрик (зангори) ҳамда хорижий (қизил) паспортлари билан қуйида кўрсатилган манзилга белгиланган вақтида келишлари сўралади.

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Ташқи меҳнат миграция агентлиги Андижон филиали.
+99895-202-33-55. +99895-204-33-55.
Мўлжал: "ИШГА МАРҲАМАТ" мономаркази биноси 2-қавати.

https://t.me/agency_andijan