Get Mystery Box with random crypto!

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига ! Россияда | MIGRANT NEWS ™

Россияда ишлаш истагида бўлган фуқаролар диққатига !

Россияда ишлаш ситагида бўлган ИШСИЗ аксарият фуқароларимизда йўл ва патент харажатлари учун маблағлари етарли эмас.

Шу сабабдан кўплаб Россия иш берувчи компаниялари маблағи йўқ фуқароларимизга йўл ва патент харажатларига фоизсиз ва муддатли (3 ойгача) қарз беришмоқда.

Ушбу олинган қарз маблағлари фақатгина ўша қарз берган компаниядаги бўш иш ўринларида 3 ойгача ишлаш шарти билан, фуқарони хали ишламаган иш хаққисидан олдиндан аванс бериш тартибида ажратилмоқда.

Бироқ, аксарият фуқаролар, меҳнат шартномаси шартлари, иш тури ва тартиблари, шарт шароитлар хақида, қарз олиш ва қайтариш тартибларини олдиндан тўлиқ тушуниб етмасдан шартнома имзолаш ва келишувлар қилиши сабабли турли муаммолар келиб чиқмоқда.

Бу эса иш берувчилар ва фуқаролар ўртасида турли зиддиятли вазиятларни келтириб чиқариб, Хорижий иш берувчиларни фуқароларимизга нисбатан салбий муносабатда бўлишига сабаб бўлмоқда.

Юқоридаги холатлар сабабли Россия иш берувчи компаниялари томонидан фуқароларимизга фоизсиз, муддатли қарзлар ажратилиши камайиб, келгусида россияда ишлаш истагида бўлган маблағсиз фуқароларимизни иш билан таъминланишида қийинчиликлар келтириб чиқармоқда.

(Айрим фуқароларни (халол ва виждонликлари хам кўп) шу орқали хорижий иш берувчи маблағлари билан манзилига етиб олишни мақсад қилиб, фирибгарлик йўлига ўтганлиги энг ачинарлик ҳолат)

ХУРМАТЛИ ФУҚАРОЛАР !
Қуйидагиларни унутманг !

1. Хорижий иш берувчи билан қарз олиш масалаларида ўзаро келишувда мажбурият олишдан аввал яхшилаб ўйланинг.
2. Олган мажбуриятингизни бажариш учун халол меҳнат қилинг.
3. Сиз туфайли ўзбек халқига нисбатан хорижликларни салбий фикрга боришига сабабчи бўлманг.
4. Меҳнат шартномаси, иш вақтлари ва иш тартиби, шунингдек барча бошқа масалаларни иш берувчи билан ўзаро меҳнат шартномаси тузишдан олдин келишиб, тушуниб олинг.
5. Ишлай олиш имкониятингиз, куч ва қувватингизни тўғри хисобланг, хар бир иш ўрнини ўзига хос қийин ва осон томонлари бор, аввало мослашиш дарида сабрли бўлинг.
6. Биринчи навбатда ишингизни аъло даражада бажариб, белгиланган вазифани уддасидан чиқиб, шундан сўнг эътирозларингиз бўлса ёзма равишда компания рахбарига ёки тегишли мехнат хуқуқ идораларига мурожаат қилинг.

Маблағингиз бўлмаса қуйидаги хабар СИЗ УЧУН:
Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва Меҳнат муносабатлари вазирлиги томонидан “My Migration” андроид приложенияси ишлаб чиқилган.
Мазкур приложенияда меҳнат мигрантларимиз учун турли ёрдам кўрсатиш хизматлари жойлаштирилган.

Шунингдек, маблағи йўқ фуқароларга Азия Кредит томонидан 60 кунгача 15.000 рубл миқдорида кредит олиш имконияти хам мавжуд.

(15000 рубл кредит расмийлаштирган фуқаро 60 кундан сўнг 23550 рубл қайтаради, ўртача хисобланган фоиз 55 фоизга тўғри келади)

АНДРОИД ИЛОВАНИ ЮКЛАБ ОЛИШ


https
://t.me/rossiyaish