Get Mystery Box with random crypto!

#ДИҚҚАТ_ТАРҚАТИНГ #КОРЕЯ_РЎЙХАТДАН_ЎТИШ #ФАҚАТ_2_МАЙ_КУНИ K | MIGRANT NEWS ™

#ДИҚҚАТ_ТАРҚАТИНГ
#КОРЕЯ_РЎЙХАТДАН_ЎТИШ
#ФАҚАТ_2_МАЙ_КУНИ

Kорея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролар диққатига!

Корея Республикаси Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги "EPS" маркази томонидан берилган UZEPS-23-03-сонли хатга асосан Корея Республикасида ХИЗМАТ кўрсатиш (СЕРВИС) соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун жорий йил 2 май (сешанба) бир кун давомида онлайн рўйхатдан ўтиш режалаштирилди.

Шуни инобатга олиб, номзодлардан тест имтиҳонига кириш учун 2023-йил 2-май куни давомида Миллий банкнинг мобил иловаси орқали (Миллий банк шохобчаларига бормасдан) тўловни оширган ҳолда онлайн рўйхатдан ўтиши мумкин.

Рўйхатга олиш жараёнида номзодлар сони 3729 нафарга етгандан сўнг тўхтатилади.

Рўйхатдан ўтган фуқаролар учун танлов санаси, манзили ҳақида
t.me/agency_andijan каналида яна қўшимча хабар қилинади.

Рўйхатдан ўтиш учун хорижга чиқиш паспорти бўлиши шарт.

Eps-topik тест имтиҳонида қатнашиш учун:

1. Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
2. 18 ёшга тўлган (2005-йил 1-май санасидан олдин туғилган) ҳамда 40 ёшга тўлмаган (1983-йил 2-май санасидан кейин туғилган);
3. Корейс тилини биладиган;
4. Хорижга чиқиш учун таъқиқи бўлмаган;
5. Соғлом, юқумли касалликка чалинмаган;
6. Корея Республикаси ҳудудига киришга тақиқи йўқ;
7. Корея Республикасида 5 йилдан ортиқ муддатда ишламаган;
8. Ўзбекистон Республикасида жиноий жавобгарликка тортилмаган, судланмаган бўлиши лозим.

Онлайн рўйхатдан ўтиш учун керакли маълумотлар:

1. Телефон рақами;
2. Хорижга чиқиш паспорт серияси ва рақами;
3. Яшаш манзили (вилоят, туман, МФЙ, кўча ва хонадон).

Маълумотлар лотин алифбосида киритилиши зарур.

Онлайн рўйхат учун юкланиши лозим бўлган ҳужжатлар:

1. Хорижга чиқиш паспортининг сифатли рангли рангли электрон шаклдаги нусхаси (ламинат қилинган томони, файл ҳажми 55kb дан 60kb (600x400 пиксел) гача JPG форматда бўлиши лозим);

2. 3,5x4,5 ҳажмдаги оқ фонли сифатли рангли расм (фон билан устки кийимнинг ранги бир хил бўлмаслиги керак, файл ҳажми 13kb дан 15kb (150x190 пиксел) гача JPG форматда бўлиши лозим).

Паспорт ва расмни юклаш тартиби

Маълумотлар хато юкланган ёки киритилган тақдирда тест имтиҳонларида қатнаша олмаслигингиз ёки тестдан муваффақиятли ўтган тақдирингизда ҳам виза рад этилиши мумкин. Шуни инобатга олиб, номзодлардан маълумотларни хорижга чиқиш паспорти асосида тўлиқ ва аниқ киритилиши сўралади.

РЎЙХАТДАН ЎТИШ

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқароларни Корея Республикасида меҳнат фаолиятини амалга оширишини кафолатламайди.

Мурожаат учун: 71-202-33-55

Ушбу хабарни барча сўраган яқинларингизга юборинг

https://t.me/agency_andijan