Get Mystery Box with random crypto!

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошир | MIGRANT NEWS ™

Корея Республикасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Корея Республикасида хизмат кўрсатиш соҳасига рухсат этилган тармоқлар кўламини кенгайиши ҳамда ишга жойлашиш учун квоталар сони ошиши муносабати билан хизмат кўрсатиш соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқароларни барқарор хавфсиз иш билан таъминлаш мақсадида тегишли тизимлар ўзгартирилган.

Шу муносабат билан Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг Ўзбекистондаги "EPS" маркази томонидан берилган UZEPS-23-03-сонли хатга асосан Корея Республикасида ХИЗМАТ кўрсатиш (СЕРВИС) соҳасида вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга ошириш истагида бўлган фуқаролар учун жорий йил 2-май (сешанба) 1 (бир кун давомида) онлайн рўйхатдан ўтиш ҳамда 6-июл кунидан корейс тили бўйича тест имтиҳонлари бошланиши режалаштирилмоқда.

Рўйхатдан ўтиш тартиби ҳақида батафсил
t.me/agency_andijan каналида яна 2 май кунига қадар қўшимча хабар қилинади.

Номзодлар учун муҳим эслатма: Корея Республикасида вақтинча меҳнат фаолиятини амалга ошириш мақсадида (аввал ишлаб чиқариш саноати соҳаси бўйича) UBT-EPS-Topik тест синовларида иштирок этиб, тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган фуқаролар хизмат кўрсатиш саноати имтиҳонларида иштирок этмасликлари, иштирок этган тақдирда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизмати томонидан ҳар иккала имтиҳон натижалари ҳам бекор бўлиши эслатиб ўтилади.

ЭСЛАТМА:
EPS-TOPIK тест имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ва ҳозирги кунда Корея Инсон ресурсларини ривожлантириш хизматининг SPAS маълумотлар базасида анкета маълумотларини амал қилиш муддати бўлган ҳамда айни пайтда тест имтиҳонларида иштирок этаётган фуқароларга тавсия этилмайди).

Номзодлар учун таклиф қилинган соҳалар:
Фойдаланилган маҳсулотларни йиғиш, ташиш, қайта ишлаш ва хом ашёни қайта ишлаш, янги турдаги ва оддий қайта ишланган озиқ-овқатлар улгуржи савдоси,
озиқ-овқат ва тамаки маҳсулотлари соҳаси, музхона ишлари, ҳаво ва қуруқликдаги юкларни ташиш, китоб, журнал ҳамда аудио материлалларини чоп этиш.

Ушбу хабарни барча сўраган яқинларингизга юборинг

https://t.me/agency_andijan