Get Mystery Box with random crypto!

#18_апрел_вакансия_меҳмонхона Туркияда ишлаш истагида бўлга | MIGRANT NEWS ™

#18_апрел_вакансия_меҳмонхона

Туркияда ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ҳамда Туркиянинг иш берувчи ташкилоти ўртасидаги келишувга асосан фуқаролар меҳмонхона ишларига таклиф этилади.

Иш вақти: 6/1 графикда 8 соат (қўшимча ишлаш имконияти мавжуд)

Ойлик иш ҳақи: 8 500 - 10 400 турк лираси атрофида (бонуслар, байрамларда 2 баробар ҳақ тўланади).

Иш жойи: Истанбул ва Анталия шаҳарлари (хотин-қизларга устунлик берилади).

Номзодлар учун талаблар:

18-45 ёшдаги эркак ва аёллар;
Одамлар билан мулоқот қилиш ва юқори иш қобилияти;
Судланмаган бўлиши;
Тил билиш талаб қилинмайди.

РЎЙХАТДАН ЎТИШ

Рўйхатдан ўтган фуқаролар суҳбатга 5х6 фотосурат, биометрик ва хорижга чиқиш паспортларини олиб келишлари талаб этилади.

Суҳбат: 2023 йил, 18 апрель куни соат 10:00 да бошланади

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават.
+99895-202-33-55, +99895-204-33-55.

Ушбу хабарни сўраганларга юборинг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt