Get Mystery Box with random crypto!

#12_апрел_ваканция_ишлаб_чиқариш Хорижда ишлаш истагида бўлга | MIGRANT NEWS ™

#12_апрел_ваканция_ишлаб_чиқариш

Хорижда ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

2023 йил 12 апрел куни соат 14:30 да
Россия Федерациясининг ООО "НПО ПРОМЕТ" корхонаси вакиллари томонидан Тула вилоятида ишлаш истагида бўлган фуқаролар билан юзма-юз суҳбат ўтказилади.

Бўш иш ўринлари:

- Штамповщик
- Слесарь
- Слесарь-сборщик
- Маляр порошковой покраски
- Подсобный рабочий
- Электросварщик - пол автомат, автомат (тасдиқловчи хужжати бўлса олиб келиши керак)

Иш вақти: Сменали
Ойлик иш ҳақи: Ўртача 45 000 рублдан бошлаб (бажарилган ишга қараб ҳисобланади);

Номзодга қўйилган талаблар:

18-45 ёшгача эркаклар
Рус тилини мулоқот даражасида билиши;
Судланмаган;

Иш берувчи ҳисобидан:

Йўл харажатлари (кейинчалик иш ҳақидан узиш шарти билан);
Патент хужжатларини расмийлаштириш (кейинчалик иш ҳақидан узиш шарти билан);
3 маҳал овқат (бепул иш берувчи ҳисобидан);
Ётоқ жой билан таъминланади;

Танловда қатнашиш истагида бўлган фуқаролар биометрик ва хорижга чиқиш паспортлари билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. Андижон шаҳар "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават.
+99895-202-33-55, +99895-204-33-55.

Ушбу хабарни барча сўраган яқинларингизга юборинг

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt