Get Mystery Box with random crypto!

#5_апрел_ваканция_иссиқхона Хорижда қишлоқ хўжалиги соҳасида | MIGRANT NEWS ™

#5_апрел_ваканция_иссиқхона

Хорижда қишлоқ хўжалиги соҳасида ишлаш истагида бўлган Андижон вилояти фуқаролари диққатига!

ООО "СП ДЯДЯ ВАНЯ - ДЕВЕЛЕЙ" корхонаси Россия Федерациясининг Волгоград вилоятига ишга таклиф қилади.

Суҳбат: 2023 йил, 5 апрел куни соат 14:30 да

Иш тури:

- Дала ишларида ёрдамчи ишчи
- Трактор ва юк кўтариш техникаси (водитель погрузчика) ҳайдовчиси (гувоҳнома бўлиши керак)

Номзодга талаб:

- 18-55 ёшдаги эркак ва аёллар;
- Рус тилини мулоқот даражада билиши;

Иш берувчи ҳисобидан (кейинчалик иш ҳақидан узиш шарти билан):
Йўл харажатлари;
Патент расмийлаштириш;
Ётоқ жой; 3 маҳал овқат;

Ойлик: Ўртача 25 000 - 40 000 рубл, ишбай усулида, Иш вақти: 5/2

Суҳбатга фуқаролар биометрик ҳамда хорижий паспорти билан қуйидаги манзилга келишлари сўралади.

МАНЗИЛ: Андижон шаҳар, Бобур шох кўчаси 4 уй. "Ишга марҳамат" мономаркази биноси, 2-қават.
+99895-202-33-55, +99895-204-33-55.

Тelegram | Facebook | Youtube | Veb-sayt