Get Mystery Box with random crypto!

РОССИЯГА КИРИШ УЧУН ЗАПРЕТЛАР БЕКОР БЎЛМОҚДА Ўзбекистон фуқар | Migrant Mobile 🇺🇿🇹🇯🇰🇬🇰🇿

РОССИЯГА КИРИШ УЧУН ЗАПРЕТЛАР БЕКОР БЎЛМОҚДА

Ўзбекистон фуқаролари учун баъзи бир тоифадаги запретлар бўйича норасмий амнистия эълон қилинган. Маълум бўлишича, қуйидаги моддалар бўйича қўйилган 3, 5 ва 10 йиллик запретлар 24.05.2023 санасидан бошлаб очилганини кўрсатилмоқда:

3 йил ичида 2 ва ундан ортиқ маъмурий жавобгарликка тортилганлар, жарима олган ҳайдовчилар (пп. 4, ст. 26 114-ФЗ);

30 кундан ортиқ регистрациясиз юрганлар (пп. 8, ст. 26 114-ФЗ);

180 кундан ортиқ регистрациясиз юрганлар (пп. 13, ч.1, ст. 27 114-ФЗ);

270 кундан ортиқ регистрациясиз юрганлар (пп. 14, ч.1, ст. 27 114-ФЗ).

90/180 қоидасини бузганлиги учун пп. 12, ч.1, ст.27 114-ФЗ бўйича қўйилган запретлар.

Ҳаммада ҳам эмас, лекин аксарият мана шу моддалар бўйича қўйилган запретлар очилган.

Амнистия кимларга нисбатан қўлланмаган?

– суд орқали выдворение ёки депорт қилинганларга;
– бир йил ичида жамоат ҳавфсизлиги ва регистрация билан боғлиқ 2 ва ундан ортиқ маъмурий жазога тортилганларга;
– жарима ёки солиқдан қарзи борларга;
– хавфли юқумли касаллиги борларга;
– жиноий иш бўйича судланиб, айбдор деб топилганларга.

Суд орқали выдворение ёки депорт қилинганлар запрети очилгани йўқ, адаштирманг! Фақат Ўзбекистон фуқароларига амнистия қўлланган!

Дўстлар, эслатиб ўтамиз, бу расмий хабар эмас, ИИВдаги манба берган хабар. Расман амнистия эълон қилинса ҳам албатта хабар бериб ўтамиз. Бизни кузатиб боринг!

Маълумотни мигрантларга юборинг