Get Mystery Box with random crypto!

Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар учун патентдан келишувга ўтиш | Migrant Mobile 🇺🇿🇹🇯🇰🇬🇰🇿

Ўзбекистон Россиядаги мигрантлар учун патентдан келишувга ўтишни таклиф қилди

Янги чора меҳнат қилаётган ўзбекистонликларнинг ҳуқуқий мақомини яхшилашга ва РФ'га меҳнат муҳожирларини ташкилий равишда жалб қилишни оширишга ёрдам беради. Бу ҳақда республика бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг биринчи ўринбосари Эркин Мухитдинов маълум қилди.

«Патент эмас, балки бошқа ҳужжат, дейлик, ишга таклифнома, ишлашга рухсатнома, патентлар учун ойлик тўлов қилишни эмас, балки РФ'да солиқ тўлашни назарда тутаëтган ҳужжатлар. Яъни иш берувчи ҳақдан олиб қолади, лекин ходимнинг ўзи (мигрант) тўлов қилмайди», – деб тушунтирди Мухитдинов.