Get Mystery Box with random crypto!

Migrant Mobile

Telegram kanalining logotibi migrant_mobile — Migrant Mobile
Kanal manzili: @migrant_mobile
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 36.29K
Kanalning ta’rifi

💰 Россия SIM-карталарини тарқатиб пул ишланг! @migrant_mobile_partner_bot
📝 Саволлар: @migrant_mobile_bot
ℹ️ SIM бўйича ёрдам: @migrant_mobile_bot
🔝 Чиройли рақамлар: @mobile_market_bot
💬 Чат: https://t.me/joinchat/AAAAAFgIm9Ldx6kBCEq7IA

Ratings & Reviews

2.00

3 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

0

4 stars

1

3 stars

0

2 stars

0

1 stars

2


Oxirgi xabar 8

2024-04-14 19:49:37
Ҳасанбой Дўстматов бугун 14 апрел куни ИБА жахон чемпионлик жангида Самуел Карманога қарши жанга чиқади

Умар Кремлёв марказий жанг 5-раундгача якунланса, ғолибга Гелик совға қилишини айтди.

Ҳамюртимизга омад тилаймиз.
15.7K views16:49
Ochish/sharhlash
2024-04-14 18:58:29 Эрон телеканалининг хабар беришича, Эрон Исроилга ҳужуми чоғида еттита гипертовушли ракета учирди, уларнинг ҳеч бири тутиб олинмаган.
15.1K views15:58
Ochish/sharhlash
2024-04-14 18:09:01
Telegram навбатдаги янгиланишни чиқарди

Энди сиз тўғридан-тўғри иловада фотосуратларингиздан стикер пакетларини яратишингиз мумкин - стикерлар бўлимига ўтинг ва "+" белгисини босинг.
15.6K views15:09
Ochish/sharhlash
2024-04-14 17:19:22
Филаделфиядаги Кенсингтон авеню.
Бу зомби филмига ўхшайди..

Ақшнинг баъзи ҳудудларида гиёҳвандлар 50% дан ортиқ!
17.8K viewsedited  14:19
Ochish/sharhlash
2024-04-12 18:18:58
Қорақалпоғистонда бошланган кучли шамол Оролнинг қуриган еридаги тузларни кўтармоқда. Натижада яқин ҳудудларга туз ёғмоқда. Туз заррачаларни қоплаб олмоқда. Кўчада юриб бўлмайдиган аҳволга келган.
13.4K views15:18
Ochish/sharhlash
2024-04-12 17:26:29
Хитойда 6 магнитудали зилзила содир бўлди, ер силкинишлари Қирғизистонда ҳам сезилди ва 3 баллни ташкил этди.
13.3K views14:26
Ochish/sharhlash
2024-04-12 16:50:02
Чет эл фуқароси картаси ëки мигрантлар учун электрон карта

Чет эл фуқароси картаси нима учун керак?

Москва шаҳрининг Кўп тармоқли миграция марказида мажбурий тартиб-қоидаларининг бажарилишини тасдиқлаш учун.

Москва ва Москва вилояти жамоат транспортида юриш учун фойдаланиш мумкин (картада “Тройка” қайд этилган): ер усти транспорти, метро, ММҲ, ММД, темир йўл транспортида.

Келажакда полицияга ташриф буюрмасдан тезда ҳужжатларни текширишга имкон беради.

Картани ҳар доим ўзингиз билан олиб юриш тавсия этилади. У ҳужжатни текшириш пайтида талаб қилинади.

Картанинг амал қилиш муддати – 5 йил. Карта эгаси вақтинчалик Россияни тарк этган бўлса ҳам, у бутун муддат давомида қайтиб келгунча амал қилади.

Ушбу карта “Сахарово”даги миграция марказида янги патент олган чет элликларга қўшиб берилмоқда. Бирор жойга мурожаат қилиб, алоҳида картани расмийлаштириб бўлмайди.

Карта эгасининг маълумотлари ўзгарган, карта йўқолган, шикастланган ëки ишлашни тўхтатган тақдирда, дарҳол +7 (495) 777-77-77 телефон рақамига хабар бериш ва 7 календар кун ичида картани алмаштириш учун Кўп тармоқли миграция марказига мурожаат қилиш керак.

Электрон карта ҳақида бу ерда ҳам ëзганмиз.

@migrant_mobile
13.8K views13:50
Ochish/sharhlash
2024-04-12 16:06:05
Москва вилоятининг Пушкино шаҳрида рейд ўтказилди

Полиция Африка ва Марказий Осиё мамлакатларидан келган мигрантлар яшаётган уйни аниқлаган. Россияда бўлиш қоидаларини бузгани учун 47 нафар чет эллик 5 минг рубль жаримага тортилган. Улар мамлакатдан чиқариб юборилади.
13.5K viewsedited  13:06
Ochish/sharhlash
2024-04-12 14:32:49
Москвада курьерлар иши “тизимлаштирилади”

Россия пойтахтида курьерлар ишининг ягона стандарти жорий этилади.

Курьер ҳақидаги барча маълумот унинг рақамли профилида кўрсатилади.

Ҳар бир курьер “Таксомотор” АИС тизимида рўйхатдан ўтиши, шахсини ва ҳужжатларининг ҳақиқийлигини тасдиқлаши керак бўлади (судланмаганлик тўғрисида маълумотнома ҳам талаб этилади).

Ҳар бир ходим йўл-ҳаракати қоидалари бўйича курсда ўқиши керак бўлади.

Курьерларнинг транспорти ва ташқи кўринишига алоҳида эътибор қаратилади. Компаниялар ходимлар учун “қулай иш шароитларини” яратиши керак бўлади: яхши форма, хавфсиз транспорт.

Ягона стандарт 3 босқичда жорий этилади: биринчи босқич 15 майдан, иккинчи 1 октябрдан, учинчи босқич эса 2025 йил 1 майдан бошланади.

@migrant_mobile
13.7K viewsedited  11:32
Ochish/sharhlash
2024-04-12 14:28:38
Россияда мигрантлар учун энг фойдали канал!
https://t.me/+nSdFcblVAldjY2Ri
118.3K views11:28
Ochish/sharhlash