Get Mystery Box with random crypto!

МВДда патентлар кечикиб берилмоқда РФ Ички ишлар вазирлиги ( | Migrant Mobile


МВДда патентлар кечикиб берилмоқда

РФ Ички ишлар вазирлиги (МВД) мигрантларга патентлар берилишида 14 кундан ортиқ кечикишлар мумкинлиги ҳақида хабар берди.

Бу рус тилини билиш бўйича тест марказларида қўшимча текширувлар жорий этилиши билан боғлиқ. Эндиликда мигрантда имтиҳондан муваффақиятли ўтганлиги тўғрисидаги сертификат бўлса ҳам, патент олиш ёки уни узайтириш учун ҳужжатларни топширишда қўшимча равишда тил билиш даражаси текширилиши мумкин. Агар чет эл фуқароси тестдан ўта олмаса, у тестдан ўтмагунча мигрантга патент бериш ёки уни узайтириш рад этилади.

Шу муносабат билан, патент ўзайтиришни ва унинг тўловини охирги кунигача қолдирмасдан, олдиндан қилишни тавсия қиламиз.

@migrant_mobile