Get Mystery Box with random crypto!

Россия чегарасидаги кучайтирилган текширувлар вақтинчалик бўли | Migrant Mobile

Россия чегарасидаги кучайтирилган текширувлар вақтинчалик бўлиб, кириб келаётганларнинг миллатидан қатъий назар ўтказилмоқда – РФ ТИВ чет элликлар чегарада қийинчиликларга дуч келаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.

Вазирлик қўшимча қилишича, Москва чет элликларнинг чегарадан ўтиши билан боғлиқ қийинчиликларни тезкорлик билан ҳал қилиш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўрмоқда.

Аввалроқ Қозоғистон-Россия чегарасида юзлаб тожикистонликлар қолиб кетгани ҳақида хабар берган эдик.