Get Mystery Box with random crypto!

Россиядаги мигрантлар учун СНИЛС ҳужжати Страховой номер инди | Migrant Mobile

Россиядаги мигрантлар учун СНИЛС ҳужжати

Страховой номер индивидуального лицевого счëта (СНИЛС) – индивидуал шахсий ҳисобнинг суғурта рақами. Чет эллик Россияда меҳнат шартномаси билан расмий равишда ишлай олиши учун СНИЛСга эга бўлиши керак.

Гап шундаки, РФ Ижтимоий фонди (Социальный фонд России, СФР) барча ижтимоий таъминотлар ҳисобини олиб боради — нафақалар, давлат томонидан касал бўлганда, шикастланганда, ҳомиладор бўлганда, фарзандли бўлганда ва ҳ.к. тўланадиган пуллар назорати ижтимоий таъминот дейилади. Мигрантлар ҳам расмий ишласа, Россия фуқаролари каби аксарият ижтимоий таъминотга даъво қилиши мумкин. Бунинг учун СНИЛС керак. Ҳар бир одамга алоҳида ўзининг шахсий СНИЛСи очилади. Очилган СНИЛС ҳисобига иш берувчи мигрант учун тўлайдиган пуллар бўлғуси ижтимоий таъминот учун тўпланиб боради.

СНИЛС олиш учун қуйидаги ҳужжатлар керак:

– паспорт ва унинг нотариал тасдиқланган таржимаси
– миграция картаси
– регистрация

СНИЛСни СФР ëки МФЦда бепул расмийлаштириш мумкин.

@migrant_mobile