Get Mystery Box with random crypto!

Йил якунлари бўйича бироз фикр ва мулохазалар. Ассалому алайк | Микробиология

Йил якунлари бўйича бироз фикр ва мулохазалар.
Ассалому алайкум. Қадди баланд қадрдон талабалар. 30 июньдан бери ана ёзамиз мана ёзамиз деб мана 4 кун хам ўтиб кетибди. Хаш паш дегунча яна бир ўқув йили хам якунланибди, бир пастда янгиси хам бошланади хали, чунки 10 ой ўтган 2 ой таътил ўтмай қолармиди. Ўқув йилини хар ким хар хил кайфиятда якунлади. Сал аччиқроқ айтадиган бўлсак хар ким пиширганини еди, экканини ўрди. Айрим мустасноли холатларни хисобга олмаганда албатта.
(бу энг ёқимсиз холатлардан бири).
Хатолар хаммада бўлади, мухими вақтида хулоса чиқари. Биздаги энг катта муаммо хам ана шунда. Бунинг учун кўп катта билим шартмас, қаерда ўқияпсиз ва келажакда ким бўлмоқчисиз шу саволларга тўғри жавоб бера олсангиз хулоса қила оласиз. Тавсиялар нималардан иборат бўлади:
1. Агар грантга ўқисангиз хамма фанни бошидан 4-5 га ўқишга харакат қилинг. Йил бўйи қилган ўйинқароқлингиз қимматга тушмаслиги учун.
2. Агар фавқулотда холатлар бўлиб қолмаса дарс қолдирманг. Айниқса сурункали.
3. Дарсга боряпсизми хеч бўлмаса қайси дарсга бораётганингиз ва бугун қандай мавзу эканлигини билиб олинг.(бу тиббиёт олийгохи талабалари учун ўта уятли ва келажак учун фожеа бўлиш эхтимоли юқори). Дарсга келдизми доим савол жавобларга қатнашинг, бахо олинг, 2 эмас фақат.
4. Хеч қачон сизга енгиллик бўладиган гапларни айтган юқори курсларни гапига ишонманг. Хаттоки энг яқинингиз бўлса. Сиздаги қайсидир тўсиққа у учрамаган бўлиши мумкин.
5. Юқори курслар орасида яхши маслахат берадиганлари кўп, сиз ўзингиз хохлаганингизни эмас сизга яхши бўладиганини олинг, бироз қийналсангиз хам, келажак учун.
6. Хеч бир фанга беписандлик билан қараманг, сизни танкингиз российски бўлса хам. Танк хам тўғрини отади, пастдан ва тепадан келган хужумларга тиши ўтмайди. Хулоса қилиш учун етарли тушинтириш деб ўйлайман.
7. Доим ўзингизга ишонинг, ота онангизни пулига, таниш билишга эмас.
8. Фақат диплом керак деб ўқиманг, агар пулиз кўп бўлиб уни сарлаш учун ўқиётган бўлсангиз хозир кетиб бизнес қилинг. Вақт ва пул ютқазиб 6-7 йилдан сўнг яна шу ишни қилар экансиз вақтингиз ва пулингизни сарфлашни нима кераги бор.
9. Эркин фикр билдиришни нотуғри тушинманг, гапириш керак экан деб хар жойда алхирайвериш, ёки ўқитувчиларни хақми нохпқми бехурмат қилиш хеч қачон сизга қўшимча обрў олиб келмайди.
10. Ишлайдиганлар пул топиш учун эмас амалиёт учун ишланг, агар оиланинг ёлғиз боқувчиси бўлмасангиз. Ўрганиш учун ишланг. Тиббиётдан ташқарида эмас соха ичида ишланг. Мева беради ишонуринг.
11. Онлайн дарслар ва имтихонларга ўрганиб қолманг. Кўрдингиз биринчи тўсиқни ўзи мазангизни қочиришига сал қолди кўпчилигингизни, мазаси қочганларга эса хулосага хозир айни вақти.
Хеч бир баландпарвоз гарларсиз оддийгина шу тавсияларга амал қилсангиз,(ўзингизда яхши қўшимчалар бўлса яна яхши) ишонинг қийналмайсиз.
Ха яна бир гап каналдан чиқишга шошилманг, балки ўқишингиз, ишингиз, хаттоки хаётингиз учун зарур бўлиб қолган энг керакли детални қачондир шу ердан олган кичик шайба тўлдириб берар..
Айтишганидек фикрлар барчаси субьектив, хулоса ўзингиздан.