Get Mystery Box with random crypto!

Кимёсаноатга текин ер, ЙҲХБ ходимларига бюджетдан кийим, обод | MiA - Palestine ❤️‍🩹🇵🇸

Кимёсаноатга текин ер, ЙҲХБ ходимларига бюджетдан кийим, ободонлаштиришга қўшимча пул ва марказий кўчаларни яна қайта таъмирлаш

Ўтаётган ҳафтада Тошкент шаҳар ҳокими 20 та қарор (шундан 6таси яширин), 19та Кенгаш қарори (шундан 4таси яширин) ва битта фармойиш имзолаган.

Ҳужжатлар орасида айримлари эътибор қаратишга арзийди. Хусусан,

Ўзкимёсаноат АЖга Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманидан 60 гектар ер илмий кластер объектларини қуриш учун доимий фойдаланиш ҳуқуқида ажратиб берилмоқда. Қизиқ тарафи, Ўзкимёсаноат АЖ яқинда Биринчи резинотехника заводи АЖ улушини россиянинг Татнефть компаниясига сотди. Қанчага сотганини ҳеч ким билмайди, балки рус оғаларига текинга бергандир. Нега Акциядорлик жамиятига, бу давлат ё ҳокимият идораси эмас, ер текинга ажратилиши керак? Нега АЖ аукциондан ер сотиб олмайди. Ишончим комилки, Ўзкимёсаноат АЖга ажратилган ернинг бозор нархи Биринчи резинотехника заводи АЖнинг бозор нархидан кам эмас. Эртага Ўзкимёсаноат АЖ 60 гектар ерни объектлари билан яна яширин битимлар билан кимларгадир сотиб ё топшириб юбормаслигига ким кафолат беради? Халқнинг ери халққа қайтарилиши керак!

Яна бир қизиқ қарор ЙҲХБ ходимларига кийим-кечак учун Тошкент шаҳар бюджети захира жамғармаси ҳисобидан 592 миллион сўм ажратилаётгани билан боғлиқ. Қарорнинг ғалатилиги шуки, ЙҲХБ Республика бюджетидан молиялаштирилади, яна унинг ўзи ҳам жарималар ҳисобидан йиғиладиган турли, хусусан захира жамғармаларига эга. Нега ЙҲХБ формаси учун яна қўшимча юклама шаҳар бюджетига тушиши керак? Албатта, бу саволни ҳокимга садоқати принципларида танлаб тайинланган Кенгаш депутатлари бермайди.

Чилонзор, Учтепа ва Яшнобод туманлари ободонлаштириш бошқармаларига Мустақиллик майдони дирекцияси ҳисобидан яна 960 миллион сўм
олиб берилмоқда. Балки бу Давлат раҳбарининг ташрифи давомида музламаларни тозалаш билан боғлиқ берган топшириқлари ва ваъда қилинган компенсация билан боғлиқдир. Савол эса ўзгармаган: Ўзи бусиз ҳам ободонлаштиришга кетаётган пуллар ҳисобсиз, уларнинг самарасини ким сўрайди?

Десертга эса мана бу қарор билан танишинг. Тошентнинг қоқ марказидаги, энг ялтираган, ҳар куни ювиб тозаланадиган, кунига икки марта супуриладиган Шароф Рашидов кўчасининг Ислом Каримов ва Алишер Навоий кўчалари оралиғи 3 млрд.сўмга яна таъмирланар экан. Қойилмисиз? Масалан, Форобий кўчасининг Беруний кўчасидан кейинги қисми шунча йиллардан бери фаақт ямалади. Ўтган йили Давлат раҳбари ташрифи пайтида бир неча юз метр қисми асфальтланган. Асфальт қаерда бошланиб, қаерда тугаганига қараб Раҳбар маршрутиниям билишингиз мумкин. Бунақа кўчалар пойтахтда саноқсиз. Лекин яна ялтираган кўчаларни қайта қайта таъмирлаб пул ўзлаштиришдан ҳеч қачон воз кечилмайди. Чунки бундан зўр қолади, ҳам олқиш бўлади.