Get Mystery Box with random crypto!

Юбка ёки ҳижобга осилаётган оломон яқинда иштонсиз қолиб кетад | MiA - Palestine ❤️‍🩹🇵🇸

Юбка ёки ҳижобга осилаётган оломон яқинда иштонсиз қолиб кетадиганга ўхшаяпти

Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон ва Россия ҳукуматлари раҳбарлари даражасидаги қўшма комиссиянинг 3-мажлиси бўлиб ўтди. Россия ҳукумати матбуот хизмати хабарига кўра, форум доирасида «Ўзкимёсаноат» АЖ ва Россиянинг «Татнефть» компанияси ўртасида «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖнинг 100 фоиз улушини сотиш ва сотиб олиш тўғрисидаги шартнома имзоланган. Бироқ келишув нархи ошкор этилмаган.

2 декабрь ҳолатига кўра, устав капитали 658,4 млрд сўм бўлган «Биринчи резинотехника заводи»нинг 91,8 фоизи «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамиятига, 8,2 фоизи эса «Uzkimyoimpeks» МЧЖга тегишли бўлган.  Маълумот учун, «Биринчи резинотехника заводи» ёки халқ тилида Ангрен шина заводи дея аталувчи корхонага 2017 йилда Хитойнинг «Poly Technologies» компаниясидан қарийб 200 миллион долларлик қарз маблағлари жалб қилинганди.

2018 йил июль ойидан заводда ишлаб чиқариш жараёни бошланган. Завод 30 гектар майдонда жойлашган бўлиб, уни қуришдан асосий мақсад биринчи босқичда енгил автомобиллар учун шиналар ишлаб чиқариш бўлса, иккинчи босқичда конвейер тасмалари ва қишлоқ хўжалиги техникалари учун шиналар ишлаб чиқарилиши кўзда тутилган эди. Бу лойиҳанинг маҳаллий ташаббускори «Ўзкимёсаноат» акциядорлик жамияти ҳисобланади.

Умуман олганда, завод четдан қарз олиб қурилган, кейин яна четдан қарз олиб пандемия даврида қўллаб-қувватланганди. Маҳаллий ишлаб чиқарувчига осон бўлсин деб шина импортига бож жорий қилинганди. Аммо маълум бўлишича, корхона самарасиз ишлаб келган. 2021 йилнинг апрель ойида Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари Алишер Қодировнинг Ҳисоб палатасига таяниб берган маълумотига кўра, завод омборида «сифат талабига жавоб бермайдиган» 100 мингта шина сотилмай қолган.

«Ҳисоб палатаси маълумотларига кўра, Хитой Эксимбанкидан жалб қилинган 156,4 миллион доллар маблағ ҳисобига барпо этилган Ангрен шина заводи 3 миллион дона шина ишлаб чиқариши ва шиналар UzAuto Motors’да импорт ўрнини қоплаши керак эди.
Ангрен шина заводи қувватининг 15 фоизида ишламоқда. Омборида 100 мингта шина сотилмай турибди. Сабаби, доимгидек, сифат талабига жавоб бермайди. Ўз навбатида, сўнгги икки йилда UzAuto Motors 60 миллион долларга яқин маблағга шина импорт қилган», деганди парламент қуйи палатаси вице-спикери.

Кейинроқ «Ўзкимёсаноат» компанияси ушбу баёнотга изоҳ бериб, паст кўрсаткичларга коронавирус пандемияси даврида хорижий мамлакатлардан олиб келинадиган хомашё ва материалларнинг импорти чеклангани, ишлаб чиқаришда тўхталишлар юзага келгани, маҳсулот сотуви пасайгани ва айланма маблағларнинг танқислиги юзага келганини келтириб ўтганди.

UzAuto Motors компанияси ҳам 2019-2020 йилларда «Биринчи резинотехника заводи» МЧЖдан шиналар умуман харид қилинмаганини, аксинча хориждан импорт қилинганини тасдиқлаган.
Шунингдек, 2020 йилда корхонага Инқирозга қарши курашиш жамғармасидан 40 млрд сўм ссуда ҳам берилган.

@Zafarbek_Solijonov