Get Mystery Box with random crypto!

​Ўқинг, фақат кулманг. Агар эплай олсангиз. Яримтамўйлов шо | MALIKOV ABDUG'AFFOR IJODI

​Ўқинг, фақат кулманг. Агар эплай олсангиз.

Яримтамўйлов шогирд устозидан сўради:

- Устоз, нега мен 12 йилдан бери ўқишга кира олмаяпман? Бунинг синоати недир?

Устоз чуқур ўйга толди ва вазминлик билан жавоб берди:

- Бўтам, сиз тонг қуёшининг тоғлар ортидан секин-асталик билан чиқишини, майсалар устидаги қировни қитиқлаб эритиб, тиниқ шабнам томчиларига айлантиришини кузатасизми?

- Албатта, устоз.

- Тоғдан шарқираб, оламга шовқин солиб тушаётган шаршаранинг, дарёда сокин мавжланаётган сувнинг сўзларига қулоқ соласизми?

- Шубҳасиз, устоз.

- Кумуш қадаҳга тўлдириб қуйилган майнинг юзида ўз аксингизни кўрганда чуқур ўйга толасизми? Ҳаётнинг маъноси ҳақида фикр юритасизми?

- Жуда ҳам кўп марта, устоз.

- Ойдек сулув гўзалнинг кўксига бошингизни қўйиб, унинг ҳар бир юрак уришида намоён бўлган муҳаббатни вужудингизда хис қиласизми?

- Деярли ҳар куни, устоз.

- Ҳаа, падарингга лаънат! Эшшак, вақтингни бунақа бекорчи нарсаларга сарфламасдан кетингни бир жойга қўйиб, қунт билан ўқиганингда ҳозир университетда профессор бўлиб юрган бўлардинг! Ҳее мол!