Get Mystery Box with random crypto!

ЖАВОБ: Ваалейкум ассалом ва роҳматуллоҳ! Жудаям долзарб мавзун | Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

ЖАВОБ:
Ваалейкум ассалом ва роҳматуллоҳ!
Жудаям долзарб мавзуни кўтаргансиз!!!
Биз ҳам ёшлар тарбиясидаги салбий ўзгаришларни кузатиб ташвишдамиз. Айниқса, психологик бузилиш ва травмалар кўпайиб бораётгани ачинарлидир. Шу боис, болалар тарбиясига доир мақолаларни кўпроқ тайёрлашни режа қилмоқдамиз.

Мусулмон ота-она ўз фарзандига учта нарсани мукаммал қилиб бериши керак.
1. Роббисини танитиш. Аллоҳни таниган бола, ота-онасининг назорати йўқ жойда ҳам ёмон ишдан эҳтиётланади. Зеро, ота-онанинг назорат доираси ва ҳудуди чекланган. Аллоҳнинг назари ҳамма ерда. Роббисини таниган яхши ва ёмонни ажрата олади.

2. Фарзандга ҳалол ва ҳаромни танитиш. Буни таниган фарзанд интизомли бўлади.

3. Жисмоний тарбия ва жисмоний тўгаракларда чиниқтириш. Бунда соғлом турмуш тарзига кўникма олади.

Роббини танитиш учун, аввало ота-онани ўзи Роббини таниган бўлиши керак!
Ҳалол ва ҳаромни ажратишни ўргатиш учун, аввало ота-она буни билиши ва риоя қилиши керак.
Жисмонан соғломликка чорлаш учун, аввало ота-она соғлом турмуш тарзида бўлиши керак!

Мана шу уч нарсанинг устига кейин фарзандни илмга йўналтириш керак. Мана шунда ҳам одам, ҳам олим бўлади!
Акс ҳолда айрим замонавий илмларни сув қилиб, ичворган аммо аҳлоқи бузуқ айрим ёшларга ўхшаб қолмайди.