Get Mystery Box with random crypto!

МУЛОҲАЗА УЧУН... Борича қабул қилинг эмуш... Ахир инсонда сез | Psixologiya - Mental Balance🎓 🧠⚖️

МУЛОҲАЗА УЧУН...

Борича қабул қилинг эмуш...
Ахир инсонда сезги, идрок, ҳиссиёт, муносабат, дунёқараш ва ўз қаричи билан ўлчаш, деган нарсалар бор.

Бу таклиф қилинаётган борича қабул қилиш, бамисоли овқатни тилдаги сезги рецепторларни ишлатмасдан, тиш билан чайнамасдан, ҳалқум билан ютмасдан ўтказиб юборишдек гап!
Ахир тил овқатни ширин-аччиқлигини тотмасдан, тиш ҳазм учун майдалаб бермаса, ҳалқум бўлаклаб ютмаса, бу овқат яна қайтиб келиши мумкинку...

Ҳудди шу каби, бирон одамни, вазият ёки муносабатни борича қабул қилиб, кейин бир кун ўн ҳисса қилиб, қайтармаслик учун, уни идрок қилиб, ҳислар билан кечиб ўтиб, муносабат билдириб, англаб қабул қилса, ҳазми осон бўлади!

Мисол учун, эрингиз ёки хотинингизни бори шу, шундайлигича қабул қилинг, дейишади. Агар шундай қабул қилса, ички зиддиятда, ўзини мажбурлаб кўндириб яшайди ва ўз тақдиридан норози бўлади.

Аксинча, эр ёки хотини нима учун шундайлигини сабабини билса, ўзига маъқул бўлмаган жиҳатларини айтиб, гаплашиб олса, маъқул келмаяптган хатти-ҳаракатларига муносабат билдирса ва иккинчи томондан жавоб олиб, қабул қилса, ички зиддият бўлмайди.
Қолаверса, ҳолатни ёки икки томонлама муносабатни яхшилаш учун ўзгариш чораларини кўради. Тақдиридан айбдор қидирмайди.

Янаям овқатни бутунлигича ютаман десангиз, ўзингиз биласиз...

https://t.me/mentalbalanceuzb