Get Mystery Box with random crypto!

Савол: Ўзим тадбиркорман. Мен оборотдан чиққан ер олмоқчиман. | Менинг Томорқам🌱 |Расмий

Савол:
Ўзим тадбиркорман. Мен оборотдан чиққан ер олмоқчиман. Бунинг тартиби қандай?
Наманган вилояти, Уйчи тумани, Б.Эгамбердиев

Жавоб:
Нодир Ғафуров, Қишлоқ хўжалигида ер ва сув ресурсларидан самарали фойдаланиш концепциясини амалга ошириш бошқармаси

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 1 майдаги ПҚ-4700-сон Қарорининг 1-бандига асосан. Туман ҳокимлиги фойдаланишга киритилган ер майдонларини деҳқончилик соҳасида билим ва кўникмага эга бўлган, биринчи навбатда ижтимоий ҳимояга муҳтож ва кам таъминланган оилаларга 1 гектаргача деҳқон хўжалигини юритиш учун, истисно тариқасида, 10 йилгача муддатга ижарага беради Ёки маҳаллий тадбиркорлик субъектларига барча харажатларни олдиндан тўлаш шарти билан 5 гектаргача бўлган ер майдонларини 10 йилгача муддатга ижара ҳуқуқини электрон аукцион асосида сотади.

Manba: t.me/uzagroministry

Сиз азизларга илиндик
сиз хам илининг! |Батафсил

━━━━━━━━━━━━━━
@MeningTomorqam