Get Mystery Box with random crypto!

ОНАМГА Сабрқушнинг парвозлари ҳали ўктам, Умид отлиқ жангчим | Laylo Sobir qizi

ОНАМГА

Сабрқушнинг парвозлари ҳали ўктам,
Умид отлиқ жангчимиз бор дилимизда!
Кўзимизни безабдида гоҳо шабнам,
Ахир баъзан ҳеч не келмас қўлимиздан...

Не бўлибди тақдир зайли шундай бўлса,
Кимда қисқа, кимда эса узун умр.
Юракларда бугун тинмай зулмат кулса,
Эрталарни ёритгувчи шамс бор ахир!

Пешонамиз саҳни узра нелар чопмиш?
Оқ ва қора ранглар бунда айламиш жанг!
Ёмонликку, бир кун йўқлик сари чўкмиш,
Юксаласан эзгуликчун жангга кирсанг...

Тўғри, баъзан оғриқларинг қийнади хўп...
Юрагингда милён йиллик чандиқлар бор!
Кел кафтингни кафтга олай...қўяй ўпиб,
Унда умринг йўли-кўп-кўп чизиқлар бор!

Руҳсат айла, ғамларингга алла айтиб,
Сочинг силаб, ёнгинангда ўлтирайин!
Йиғи нима-қўйиб тургин тунни ҳайдаб,
Кулгучимда сенга тонглар келтирайин!

Бардошингга қойил дегум, унинг бўйи,
Жонгмалунгма чўққисидан минг бор узун!
Сенинг ўша чандиқ тўла юрагингда,
Некбин-некбин туйғулар бор...улар бутун...

Ёзсам, ёзсам, ёзаверсам, тўхтамасам,
Сенга йўллаб гўдак бўйли тилакларни...
Кел, азизам, бундан буён бахтли бўлиб,
Чандиғини даволаймиз юракларнинг!


Жонгмалунгма- Эверест тоғи ёки Қомолангма, Сагарматҳа ёки Чомолунгма (Jongmalunga) ер юзидаги энг баланд тоғ бўлиб, денгиз сатҳидан баландлиги билан ўлчанади. Осиёнинг Ҳимолай тоғ тизмасининг бир қисми бўлган тоғ Непал ва Хитой чегарасида жойлашган.