Get Mystery Box with random crypto!

Ғам чекмоққа арзимас дунё, Оддий экан ҳаёт тилсими. Мен таба | Laylo Sobir qizi

Ғам чекмоққа арзимас дунё,
Оддий экан ҳаёт тилсими.
Мен табассум қизиман, гўё,
Енгилмайман дардга, муҳими...

Ортимдан тош отган ғанимга,
Қаратмайман эътиборимни.
Кўрсин мени,
Ушбу очуннинг
Бахтлилардан бахтиёрини!

Кўзимдан ёш шаршарасини,
Оқизгунча пешона,тақдир,
Кулиб-кулиб яшаб оламан,
Мен бир бора туғилгум ахир.

Зулматларга ботар хасадгўй,
Мен осмонман!
У зарра холос!
Дерман, Лайло шуни билиб қўй,
Бахтли яшаш, энг гўзал қасос!

Лайло СОБИР қизи