Get Mystery Box with random crypto!

Умрим қай бекатда йўловчи ҳозир? Қай бир манзил томон отланди | Laylo Sobir qizi

Умрим қай бекатда йўловчи ҳозир?
Қай бир манзил томон отланди экан.
Юлдузлар санчилиб қолар руҳимга
Оловга ўралган тушлари билан.

Тунов кун шамолга дардимни айтдим-
Бошин олиб ,қанот қоқди узоққа.
Етим қолиб кетган дайди боладай,
Йўлим йўқ ўзимдан қочиб кетмоққа.

Қисмат тиним билмай ичади ашким,
Ўзига тож ясар кулгуларимдан.
Сукунат сасидан сипқораман жим
Руҳимда ғалаён
«Мен ахир кимман?»

Кўнглимни безаса тонгларни севган,
Бахтга айланмоқни истаган ҳислар...
Ўзимдан қочишни эплай олмаган
Мен эса...
Юрибман Қуёшни излаб!

Лайло СОБИР қизи