Get Mystery Box with random crypto!

Таклиф билдирган фуқаролар нафақат Конституциявий қонун лойиҳа | Bu mening Konstitutsiyam 🇺🇿

Таклиф билдирган фуқаролар нафақат Конституциявий қонун лойиҳаси, балки халқимиз ҳаётини фаровонлаштиришга хизмат қилувчи бошқа меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни такомиллаштириш бўйича ўз фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтишди.

Савол-жавобларга бой бўлган мажлисда фуқароларимиз томонидан жамиятда гендер тенглигини таъминлаш, ажримларни камайтиришда жамоатчиликнинг ўрнини ошириш, ота-оналарнинг фарзанд тарбиясидаги масъулиятини кучайтириш билан боғлиқ нормаларни Конституцияда акс эттиришга оид таклифлар қайд этилди.

Масъул қўмиталар вакиллари фаол фуқаролик позициясини намоён қилаётган ҳар бир таклиф эгаларига миннатдорчилик билдирган ҳолда илгари сурилган ғояларни бирма-бир муҳокама қилишди.

Veb-sayt | Telegram | Instagram | Facebook