Get Mystery Box with random crypto!

#Биласизми Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнин | 👨🏻‍💻 Mening Blogim ✏️

#Биласизми

Қонунчиликка кўра, ногиронлиги бўлган шахсларнинг автотранспорт воситалари тўхтаб туриши учун бозорлар, савдо мажмуалари ва бошқа объектлар ҳудудларидаги автотураргоҳларнинг кириш ва чиқиш қулай бўлган қисмида тўхтаб туриш жойлари ташкил этилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар автотранспорт воситаларининг тўхтаб туриш жойлари тўхтаб туриш жойи умумий майдонининг камида 5 фоизини (камида 2 та жой) ташкил этиши лозим.

Мазкур тўхтаб туриш жойларига «5.15. Тўхтаб туриш жойи» ва «7.17. Ногиронлар» йўл белгилари ўрнатилади.

Шунингдек, ушбу тўхтаб туриш жойларидан фойдаланганлик учун ҳақ олинмайди.

Каналга уланиш
https://t.me/huquqiyaxborot