Get Mystery Box with random crypto!

Гапнинг пўсткалласи 1. Қашқадарёдаги 134-мактабнинг инглиз ти | 👨🏻‍💻 Mening Blogim ✏️

Гапнинг пўсткалласи

1. Қашқадарёдаги 134-мактабнинг инглиз тили ўқитувчиси Шоҳнур Оққўзиев бир ўқувчига ёмон баҳо қўйгани учун шу ўқувчининг акалари ўқитувчини росса дўппослаган. ЎҚИТУВЧИни дўппослайдиган халқ Россия ва бошқа мамлакатларда кетига тепки еб, қул бўлиб ишлашга маҳкум. (Бой Бобо)
2. Мамлакатимизда йилига 8-9 марта касалнинг қариндошлари томонидан шифокорлар калтакланади. Шифокорни дўппослайдиган халқ турли хасталиклардан азобланишга маҳкум.
3. Келин ва қизларни оғир меҳнатга қўйгани ҳолда болаларнинг кундалик озиқланиш рационига беэътибор халқ қўймижоз, онгсиз ва майиб-мажруҳ фарзандлар боқишга маҳкум.
4. Одамларга қаттиқзахм бўлган баъзи фаросатсиз, манқурт, жоҳил ИИБ ходимларини ҳам шу халқ дунёга келтирган. Демак шунинг мевасини ҳам ўзи ейишга маҳкум.
5. Ўзидан ожизга паст назар билан полвонлик қилгани ҳолда ўзидан кучли ёки лавозими каттароқларга ялтоқилик қиладиган, золимга маддоҳлик қиладиган халқ мазлум бўлишга маҳкум.

Shukur Jabbor

@MeningBlogim