Get Mystery Box with random crypto!

4993 Хомиладорлик Буйрак тоши Стент САВОЛ: Аёлим 31 ёш. | Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich

4993
Хомиладорлик
Буйрак тоши
Стент

САВОЛ:
Аёлим 31 ёш. Ҳомиладорлик 16-18 ҳафтасида. Буйрагида тош бор экан. Клиникада стент қўйилди. Ҳомиладор бўлганичун тошни ола билишмади. Трубкани ҳар 2 ойда алмаштириларкан.

Докторимиз айтдики, тошни ультратовуш билан майдаласа бўларкан. Аммо у клиникада бу муолажа йўқ экан. Доктор кейин тошни ультратовуш билан майдалашни ҳомиладорликка таъсирини билмасакан.

Нимадир қилиш мумкинми ? Умид билан ёздим

ЖАВОБ:
Ҳомиладор аёлда буйрак тошида стент қўйилганлигини тушунмадим. Одатда ҳомиладорликда сийдик йўлларида тош бўлганда стентланади.

Ҳомиладорлик даврида умумий наркоз ёки маҳаллий огриқсизлатниришли операция ўта кам ҳолларда қилинади. Бунинг учун катта сабаблар бўлиши керак.

ТАВСИЯ:
Стент қўйиб бўлинибди. Ҳозирча ҳомиладорлик силлиқ ўтиб аёлингиз қадрли меҳмонни дунёга келтирсинла.

Тошни лазер ёки ультратовуш билан майдалаш мумкин. Бу тугруқдан кейинги мавзу

Ҳозирча стентни ўз вақтида алмаштириш керак. Стент алмаштиришга эътиборли бўлиш керак. Чунки ҳомиладорларда гормонал баланс ўзгаради. Натижада стентни оҳакланиши ва тузлар билан тўлиши тезроқ кетиши мумкин

#стент #хомиладорлик #буйрактоши

Сиз учун каналларимиз ишлаб турибди. Манфаатли маълумотларга эга бўлинг

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Инстаграм:
instagram.com/Urolog_androlog_uz

Фейсбук:
facebook.com/UrologAndrologUz

Твиттер
twitter.com/Androlog_Urolog

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog
t.me/mening_urologim/333