Get Mystery Box with random crypto!

4986 Сийдик тутилиш Простата аденомаси Қолдиқ сийдик САВОЛ: Ў | Urolog Androlog Fayzullo Tursunovich

4986
Сийдик тутилиш
Простата аденомаси
Қолдиқ сийдик

САВОЛ:
Ўзим ҳам Докторман. Сизни кўрмагшнман. Сиз ҳақингизда кўп яҳши гаплар эшитганмиз. Шу сабаб сизга гойибона ҳурматим баланд. Сиздан маслаҳат олмоқчиман.

Ёшим 64

2018 й. да диагноз простата аденомаси, 34 куб см, қолдиқ сийдик 140 мл. Қандайдир аппаратда даволашди. Шундан кейин муаммо бошланди

2020 да аденома 33 см, қолдиқ сийдик 880 мл. Тиббий даво олдим. 2021 да. Простата 38 куб см, қолдиқ сийдик 720 мл. Қовуқда дивертикул 142 мм. Операция қилинди. Дивертикул олиб ташланди. 2021 йилда қовуққа катетер ўрнатилди. Простата безида уретротомия, ТУР операцияси ўтказилди. Сийдик умуман ўтмай қолди. Кейинчалик 2022 да сийдик йўли орқали трансуретрал уретротомия қилинди

30 кундан ортиқ вақт ўтди. Сийдик ўтмаяпти. Кейинги операцияни қанча вақтдан кейин қилиш мумкин ? Қанақа операция қилинади ? Қовугимда 630 мл сийдик йигилса ҳам сийгим қистамайди. Нима қилишм мумкин ?

ЖАВОБ:
Маълумотлар лўнда ва ўта аниқ берилган. Таҳсинга лойиқ

Ҳаммасини кўриб чиқдик

Сизда простата аденомаси – простата яҳши сифатли ўсмаси бор экан. Бу мустақил ҳолда сийишда муаммолар келтириб чиқара олади.

Чала сийиш бор. Чала сийиш вақт ўтгани сари кўпайиб борибди. Қолдиқ сийдик 140 млдан 880 млгача етган

Сизди сийдик тутилиши бор. Сийдик тутилишини асосий сабаби нейроген қовуқ ва сийдик йўли торайиши – уретра стриктураси сабаб бўлганга ўҳшайди.

Сийдик йўли торайиши – уретра стриктураси бўйича кейинги қадам аниқ. Уретроскопия қилиш керак – яъни сийдик йўлини аппаратда кўрилади. Керак бўлса сийдик йўлида сийдик тутилишига сабаб бўлган муаммо – торайиш бўйича камқонли эндоскопик операция қилинади. Агар камқонли эндоскопик операция самара бермаса очиқ пластик операция қилиш керак. Сийдик йўли торайган қисмини лунж шиллиқ қавати ёки сийдик йўлини ўзини шиллиқ қавати билан алмаштирилади.

Нейроген қовуқ деганимиз жиддийроқ муаммо. Невропатолог ҳам кўриши керак. Нерв йўлларини шикастловчи қанақадир касаллик жараёни кетаётган бўлиши эҳтимоли йўқмас. Бу демиелинизация қилувчи касаллик бўлади, биласиз. Тарқалган склероз, марказий ёки периферик нерв тизими касалликлари бунга мисол. Албатта шунақа касаллик бор демоқчимасмиз

ТАВСИЯ:
Пастки сийдик йўллари фаолияти ҳолатини аниқлайдиган текширишларни қайтариш керак. Сийдик йўли ўтказувчанлигини текшириш керак. Тўсиқ бор йўқлигини аниқлаймиз.

Қолгани учун Докторлар кўриги керак бўлади

Қаердадир бизга одат бўлиб қолган “совуқроқ ва ёқимсиз” изоҳ ёки жавоб берган бўлсак узр сўраймиз. Шифосини комил қилиб берсин.

Касбингиз эзозини ва болалар камолини кўринг.

#қолдиқсийдик #чаласийиш #сийгандатутилиш #сийдиктутилиши #кучанибсийиш #урофлоуметрия #нейроурология #нейрогенқовуқ #простатаденомаси

Сиз учун каналларимиз ишлаб турибди. Манфаатли маълумотларга эга бўлинг

Яқинларингизга хам улашинг
Каналимизга уланиш
Савол жавоблар: @mening_urologim
Гурухимиз: @mening_urologim2
Мақолалар: @bizning_urolog
Қизиқарли фактлар: @tibbiy_faktlar
Уйбоп даво ва муолажалар: @tib_tabobat

Инстаграм:
instagram.com/Urolog_androlog_uz

Фейсбук:
facebook.com/UrologAndrologUz

Твиттер
twitter.com/Androlog_Urolog

Др. Файзулло Абдулхаев
@Urolog_Androlog_Seksopatolog
t.me/mening_urologim/333