Get Mystery Box with random crypto!

Ўлим ёдимизга тушса, 'Ўзи ўлимдан қўрқмайману, гуноҳим кўп, ҳа | .

Ўлим ёдимизга тушса, "Ўзи ўлимдан қўрқмайману, гуноҳим кўп, ҳали тайёрмасман" деб ўзимизни ўзимизга тақводор кўрсатамиз.

Энди ўлим тўсатдан келиши, ёки умримиз ўтгани сари гуноҳимиз камайиш ўрнига кўпаяётганини ҳисобга олсак, юқоридаги даъвомиз пуч экани кўриниб қолади.

Бундан кўра, ҳадеб амалларимизга умид қилавермай, Аллоҳнинг раҳматига кўз тикиб қўя қолсакчи. Бунда ҳам тўғри ва ҳам ишончли иш қилган бўламиз. Зеро Аллоҳ таоло: "Сен менинг тарафимдан: «Эй ўз жонларига исроф (жабр) қилган бандаларим, Аллоҳнинг раҳматидан ноумид бўлманг! Албатта, Аллоҳ барча гуноҳларни мағфират этар. Албатта, Унинг Ўзи ўта мағфиратли ва ўта раҳмли зотдир», деб айт." деган.

(Зумар сураси, 53-оят)

MubashshirAhmad