Get Mystery Box with random crypto!

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари | Tolibi ilm

Қорақалпоғистондаги оммавий тартибсизликларнинг янги видеолари эълон қилинди

Қорақалпоғистон Республикаси комендатураси вакили Зафар Алимов ўша кунги воқеалар ҳақида батафсил маълумот берди, дея хабар қилмоқда ЎзА мухбири.

Айтилишича, 1 июль куни намойишчилар 10 мингдан ортиқ оломондан фойдаланиб, Жўқорғи Кенгес раиси Мурат Камаловнинг хизмат автомашинасининг том қисмига Даулетмурат Тажимуратовни чиқариб, унга тўн кийдириб, уни Қорақалпоғистоннинг янги раҳбари деб эълон қилмоқчи бўлишган. Бу ҳолат дронлардан олинган видеоларда ҳам акс этган.

Воқеаларнинг батафсил хронологияси бу ерда:
https://uza.uz/posts/388152

Шунингдек, юқоридаги видеолардан ҳам кўриниб турибдики, намойишчилар орасида махсус тайёрланган гуруҳлар ҳам бўлиб, улар тартибли ва олдиндан режа қилинган ҳаракатларни амалга оширишган. Машина балонлари, тинч аҳолига тегишли транспорт воситалари ва шох-шаббаларни ёқиб, йўлларда турли баррикадалар ҳосил қилишган, Жўқорғи Кенгес биноси олдида оломон тўпланган пайтда ўзидан оқ тутун чиқарувчи гранаталарни ишлатишган. Ҳарбийларга бир қанча ҳужумлар уюштирилган ва уларнинг қурол-яроғларини тортиб олишга ҳаракат қилинган.

Бу энди ҳеч қанақасига тинч намойиш эмас, буни кўпроқ Конституциявий тузумга қарши, ҳокимиятни ағдаришга қаратилган оммавий тартибсизликлар, дея баҳолаш мумкин.


@xushnudbek