Get Mystery Box with random crypto!

Ваъда бераман!

Telegram kanalining logotibi men_vada_beraman — Ваъда бераман! В
Telegram kanalining logotibi men_vada_beraman — Ваъда бераман!
Kanal manzili: @men_vada_beraman
Toifalar: Yangiliklar
Til: Oʻzbek tili
Obunachilar: 1.25K
Kanalning ta’rifi

«Ваъда бераман!» канали орқали Ўзбекистонда амалдорлар томонидан қандай ваъдалар берилаётгани, қайси ваъда бажарилди-ю, қайси ваъда бажарилмасдан қолганини кузатиб боришингиз мумкин.

Ratings & Reviews

3.50

2 reviews

Reviews can be left only by registered users. All reviews are moderated by admins.

5 stars

1

4 stars

0

3 stars

0

2 stars

1

1 stars

0


Oxirgi xabar 2

2021-06-17 10:26:05 ​​Қурилиш вазири Ботир Зокировнинг оилавий коррупцион схемаси бўйича текшириш натижалари белгиланган муддатда маълум қилинмади.

15.04.2021 йил

«Бу масала бўйича ўрганишлар олиб борилмоқда. Натижасини албатта жамоатчиликка етказамиз», – Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг коррупцияни олдини олиш бошқармаси бошлиғи Қодиров Зухриддин Абдугаффарович.

26.05.2021 йил

«Албатта, биз «Трест 12» (Зокировларга тегишли МЧЖ) бўйича ўрганишлар ўтказяпмиз», – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Бурханов Акмал Эшондедаевич.

Ўзбекистон Республикаси «Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида»ги қонуннинг 7-моддасига асосан, ОАВ орқали келиб тушган мурожаатлар ҳам ушбу қонунда белгиланган тартиб ва муддатларда кўриб чиқилиши белгиланган.

Шунингдек, ушбу қонуннинг 28-моддасига асосан, мурожаат тегишли ташкилотга келиб тушгандан сўнг 15 кун ичида, қўшимча ўрганиш талаб этилганда 1 ойгача, шундан сўнг ҳам қўшимча чораларни кўриш зарур бўлган ҳолда яна 1 ойга узайтирилиши мумкин.

Шундан келиб чиққан ҳолда, ўрганиш натижалари жами 2 ойдан сўнг яъни узоғи 2021 йил 16 июнь кунигача эълон қилиниши керак эди.

#Бажарилмаган

@men_vada_beraman
5.2K viewsedited  07:26
Ochish/sharhlash
2021-06-16 00:00:44 ​​Очилбой Раматов аралашган соҳа тақдири Сардоба сув омбори ёки Тошкент ер усти метросининг қисматидан ортиқ бўлмаслиги ҳақида

25.01.2018 йил

«Мен давлатимиз раҳбари билан суҳбатда бўлдим ва жиддий топшириқ олганман. Ўзбек футболини ё бор қиламиз, ёки бутунлай йўқ қиламиз. Миллий терма жамоа 2022 йилги Жаҳон чемпионатининг финал босқичида қатнашиши керак. Бу Президент топшириғи. Федерацияда пул бўлади, бундан хавотир олманг, биз бировнинг қўлига қараб қолганимиз йўқ. Ҳамма натижага эришганларни рағбатлантира оламиз. Мамлакат ичкарисидаям, ташқарисидаям бизга ёрдам берадиганлар бор», – Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари Раматов Очилбой Жуманиязович

16.06.2021 йил

Ўзбекистон миллий терма жамоаси жаҳон чемпионатининг учинчи саралаш босқичига ҳам чиқа олмади ва ўз тарихида илк бор иккинчи босқичдаёқ ЖЧ йўлланмасидан маҳрум бўлди.

#Бажарилмаган

@men_vada_beraman
38.3K viewsedited  21:00
Ochish/sharhlash
2021-06-14 17:07:23 ​​Қирғизистон билан чегара масаласи уч ой ичида ҳал бўлмади.

11.03.2021 йил

«Биз чегара бўйича муносабатларимиз тарихида биринчи марта жуда қаттиқ ва аниқ келишиб олдик: Биз Садир Нургожоевич билан ҳар бир чегара масаласи бўйича чегараларни аниқ тавсифлашга келишиб олдик: ким қилади, қачон қилади. Биз ҳаттоки муддатларини ҳам аниқлаб олдик – уч ой ичида», – Президент Ш.М.Мирзиёев.

19.04.2021 йил

Қирғизистон фуқаролари Тошкентдаги келишувга кўра, Кампиробод сув омбори атрофидаги 50 гектар ер майдони Ўзбекистонга берилишига қарши чиқиб, намойиш ўтказишди. Намойишдан сўнг Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Тошиев Кампиробод сув омбори яқинидаги ҳудудлар бўйича келишув ўзгартирилишини маълум қилди.

27.04.2021 йил

«Хоҳлаймизми, йўқми, чегаралар билан боғлиқ масалани музокаралар ва участкалар алмашиш орқали ҳал қилиш керак. Биз аввалгилар йўл қўйган хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиляпмиз. Бунинг учун дастлаб одамларга кўрсатамиз, уларнинг розилигини оламиз ва қарор чиқарамиз. Бизнинг сиёсатимиз шундай. Ҳозир фақат музокараларнинг бошида турибмиз. Ҳеч қандай ҳужжат имзоланмаган. Тўрт босқичдан ўтилганидан кейингина имзоланади», – Қирғизистон Республикаси президенти Садир Жапаров.

Ваъдага биноан, чегара масалалари 11.06.2021 йилгача ҳал бўлиши керак эди.

Хулоса: Халқаро муносабатларда муддат белгилашдаги шошма-шошарликлар ёки «Мустақиллик байрамигача очилади» деган гаплар доим ҳам ўзини оқламайди.

#Бажарилмаган

@men_vada_beraman
5.6K viewsedited  14:07
Ochish/sharhlash
2021-06-09 09:00:20 ​​Энди ер фақат аукцион орқали сотилади ёки фақат президент томонидан берилади

«Бундан буён ер бериш ман этилади, ер фақат аукционда сотилади ёки ижарага берилади. Ер оладиган одам ҳалоли бўлсин, ошкора сотиб олсин. Туман ҳокимлари томонидан ер ажратиш тўхтатилади. Ер фақат президент томонидан берилади», – Президент Ш.М.Мирзиёев

Ваъда берилган сана:
08.06.2021 йил

Бажариш муддати: Доимий

Манба: Kun.Uz | #жараёнда

@men_vada_beraman
5.5K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2021-06-08 17:24:07 ​​«Миллий тикланиш» партиясининг сайловолди дастурида амалдаги сиёсатни инкор этадиган ғоялар бўлади.

«Бизда нафақат ўзига хос ғоялар бор. Албатта, мен ҳозир ҳамма нарсани айтолмайман, чунки ишчи гуруҳ ҳали бизга тўлиқ маълумотларни тақдим этмаган. Қисқаси, биз амалдаги сиёсатнинг айрим қисмларини инкор этадиган, бутунлай бошқача ғояларга эга бўламиз», – «Миллий тикланиш» партияси раиси Қодиров Алишер Келдиевич

Ваъда берилган сана:
07.06.2021 йил

Бажариш муддати: 24.07.2021 йил (сайлов кампанияси сайловдан камида уч ой олдин бошланади)

Манба: Daryo.uz | #жараёнда

@men_vada_beraman
5.2K viewsedited  14:24
Ochish/sharhlash
2021-05-28 13:00:38 ​​Электр энергияси узилиши оқибатида зарар кўрган тадбиркорларга компенсация пули тўлаб берилади.

«Электр токи барқарор етказиб берилмаса ёки тармоқда узилиш кўп кузатилса, бундай ҳолатларда етказиб берувчи ташкилот келтирилган зарарни ўрнатилган тартибда қоплаб бериши керак », – Энергетика вазирлиги бошқарма бошлиғи Aнвар Раупов

Ваъда берилган сана:
27.05.2021 йил

Бажариш муддати: Доимий

Манба: Qalampir.Uz | #жараёнда

@men_vada_beraman
5.3K viewsedited  10:00
Ochish/sharhlash
2021-05-27 09:00:10 ​​Бажарилмаган ваъда устига янги ваъда

10.06.2019 йил

«2021 йилгача
«Дамас»лардан тўлиқ воз кечилиб, талаб даражасида жиҳозланган замонавий тиббий ёрдам машиналарига ўтилади», – Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари Абдуҳаким Ҳожибоев (ҳозирда Соғлиқни сақлаш вазири)

25.05.2021 йил

«Аста-секин тез тиббий ёрдамда «Дамас» русумли автомобиллардан бутунлай воз кечиш режалаштирилмоқда», – Республика шошилинч тез тиббий ёрдами илмий маркази бош директори Даврон Тўлаганов

Ваъда берилган сана: 25.05.2021 йил

Бажариш муддати: Аста-секин

@men_vada_beraman
5.8K viewsedited  06:00
Ochish/sharhlash
2021-05-26 08:39:12 ​​Амалдорлар мол-мулки декларация қилиниши масаласида янги ваъда

«2022 йилдан ҳар бир давлат хизматчисининг ўзи, турмуш ўртоғи ва ота-онаси мол-мулки ва даромадларини очиқлаш (декларация қилиш) тизими йўлга қўйилади. 2022 йил 1 январдан кейин давлат хизматчисининг ҳар бир қилган харажати, даромади ва мол-мулкини қайси пулга олгани, қаерга сарфлагани ва қаердан келиб чиққанини исботлай олмаса, маъмурий жавобгарликдан жиноий жавобгарликкача бўлган чоралар кўриш тизими ишга тушади», – Коррупцияга қарши курашиш агентлиги директори Бурханов Акмал Эшондедаевич

Ваъда берилган сана:
25.05.2021 йил

Бажариш муддати: 01.01.2022 йил

Манба: Kun.Uz | #жараёнда

@men_vada_beraman
4.4K viewsedited  05:39
Ochish/sharhlash
2021-05-25 13:00:23 ​​Ўқитувчилар ойлиги қачон 1000 долларга етказилади?

«Президентимиз қарорларида (ўқитувчилар ойлигини 1000 АҚШ долларига етказишни) 2024 йилгача вазифа қилиб қўйганлар. Шу 2024 йилгача албатта бюджет тасдиқланиш жараёнида (бу масалани) киритишимиз керак», – Халқ таълими вазири Шерматов Шерзод Хотамович.

Ваъда берилган сана:
22.05.2021 йил

Бажариш муддати: 01.01.2024 йил

Манба: Rost24.Uz | #жараёнда

@men_vada_beraman
3.9K viewsedited  10:00
Ochish/sharhlash
2021-05-24 08:46:08 ​​Бош вазирдан «фидокорона хизмат»

2021 йил 24 март.

«Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари аниқ билиб олсин — лойиҳа-смета ҳужжатларисиз қурилиш ишларини бошлаш ман этилади ва банклар ҳам пул ўтказмайди», – Президент Ш.М.Мирзиёев.

2021 йил 22 май.

Вазирлар Маҳкамасининг махфий фармойишига асосан, Тошкентдаги «Шаҳидлар хотираси» хиёбонининг қурилиш-таъмирлаш ишларини бажариш тендер ва лойиҳа-смета ҳужжатларисиз Mimar Group компаниясига топширилган.

Қўшимча маълумот учун, Президент бугун Абдулла Ариповни «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотлади.

Манба: Gazeta.Uz | #бажарилмаган

@men_vada_beraman
8.9K viewsedited  05:46
Ochish/sharhlash