Get Mystery Box with random crypto!

​​Қишга ҳам етиб бормасдан бажарилмаган ваъда ҳақида 24.03.20 | Ваъда бераман!

​​Қишга ҳам етиб бормасдан бажарилмаган ваъда ҳақида

24.03.2021 йил

«Олдингидек куз-қиш мавсуми деган тушунчадан воз кечдик. Чунки ёз ойларида ҳам ишлатилаётган совитиш тизими ҳисобига иссиқ даврда талаб ҳам “пик” бўляпти. Ажратилаётган маблағлар ҳисобига бу йилдан бошлаб зарур талабни қондира оладиган бўламиз», – Энергетика вазири Султанов Алишер Саидаббасович

Мазкур ваъдадан сўнг:

- Самарқанд вилояти
да электр йўқлигидан норози аҳоли томонидан катта йўл тўсиб қўйилди;
- Қашқадарё вилоятида электр йўқлиги сабаб “Афросиёб” йўли аҳоли томонидан тўсиб қўйилди;
- Наманган вилоятида кунига 6-7 марталаб электр узилаётгани маълум қилинди;
- Андижон вилоятида 200 дан ортиқ хонадон эгалари кўп йиллардан бери электр таъминотидаги муаммолар билан яшаётгани ёритилди;
- Про лиганинг 13-туридаги футбол учрашуви электр узилиш сабабли вақтинча тўхтатилди-27-06-2021);
- Тошкент вилоятида кийикчилик фермаси электр узилиши сабаб уч кунда 6800 евро зарар кўргани маълум қилинди;
- Ҳаттоки, пойтахт – Тошкент шаҳрининг ярми электрсиз қолгани ва метро бир неча бор электрдан узилиб қолгани маълум қилинди.

Шунчаки маълумот учун: Ироқ электр энергияси вазири Мажед Махди мамлакатдаги электр энергияси узилишлари сабабли 29 июнь куни истеъфо берди.

Қўшимча маълумот учун: 2020 йилнинг ноябрь ойида Энергетика вазири Алишер Султоновга истеъфо таклиф қилинганда, «ҳозир ҳамма истеъфога чиқиб кетадиган бўлса, ишни ким қилади», - дея жавоб берган.

#Бажарилмаган

@men_vada_beraman