Get Mystery Box with random crypto!

Эртага куз... Эртага куз мен севган фасл, Тўкилади ерга хазо | ФЕРУЗА ЖЎРАБЕКОВНА

Эртага куз...

Эртага куз мен севган фасл,
Тўкилади ерга хазонлар.
Сархисобни бошласак бўлар,
Биздан кетди нархи арзонлар.

Эртага куз мен севган фасл,
Завқ беради тонги шабнамлар.
Юзларидан бўёқлар кетиб,
Ерга тушар кўкдан санамлар.

Эртага куз мен севган фасл.
Бор борича қолар эртага.
Аслликни севаман аҳир,
Бугун тугар ёзнинг эртаги.

Эртага куз мен севган фасл,
Пардозларсиз қолади борлиқ.
Тангрим берган чиройга шукур,
Ақлу хушим олади борлиқ.

Эртага куз мен севган фасл.

Илҳом Наби

t.me/men_feruzaman