Get Mystery Box with random crypto!

САВОЛ: Намоз ҳақидаги кўпгина китобларда таҳоратда оғиз ва бур | Mehrob uz

САВОЛ: Намоз ҳақидаги кўпгина китобларда таҳоратда оғиз ва бурунга уч марта сув олиб чайиш суннат амали дейилган. Аммо Сўфи Аллоҳёрнинг "Маслакул муттақин" китобида "Хулоса" ва "Шарҳи "Аврод"дан келтирилган матнда "Оғизни ҳалқумгача ва бурунни димоғигача ювар", деб ёзилган. Бу ғарғара деганими? Баъзи кишилар ғуслда фарз, таҳоратда суннат эканини айтишади, шу тўғрими?

ЖАВОБ: Фиқҳий китобларда бурунга сув олиб чайиш – "истиншоқ, оғизни ғарғара қилиш – "мазмаза" деб келтирилади. Сиз назарда тутган манбада оғизни ғарғара қилиш ва бурунга сув тортиб чиқариб ташлаш назарда тутилган. Бурунга сувни димоқ ачиштирар даражада тортиш ва оғизни ҳалқумгача ғарғара қилиш ғуслда фарз, таҳоратда эса суннатдир ("Фатовойи Оламгирия ).
ЎМИ Фатво ҳайъати.
@MehrobUZrasmiy