Get Mystery Box with random crypto!

Диний мажлисда ўтириб, қалбида Аллоҳ қўрқуви пайдо бўлмаган ва | Mehrob uz

Диний мажлисда ўтириб, қалбида Аллоҳ қўрқуви пайдо бўлмаган ва охират тайёргарлиги бўлмаган инсон ғафлатда ухлаб ётган маст кимсага ўхшайди. Улар: “Аллоҳ Раҳим, Аллоҳ Карим. Менинг гуноҳимдан Унга зарар етармиди? Жаннат кенг, менгаям жой топилиб қолар", каби сўзларни айтадилар. Агар воиз мана шундай сифатда бўлса, у Дажжолдир, халққа дин нуқтаи назаридан душмандир. У иситмаси кўтарилиб турган касалга асал едирган билимсиз табибга ўхшайди. Тўғри, асал даво, лекин касаллик совуқдан бўлгандагина фойда қилади.

«Қалб давоси» китобидан.
@MehrobUZrasmiy